Чехия радиосининг “Лан билан суҳбат” эшиттиришида қатнашган Президент Милош Земан жонли эфирда тингловчиларнинг сваволларига жавоб берибди. У эшиттириш давомида ўзининг Украинага сафари, унда Президент Янукович билан Тимошенко масаласини узоқ гаплашганини айтишга кўп вақт ажратган бўлса ҳам, Ўзбекистон Президентининг Прагага сафари кечиктирлиши масаласини ҳам тилга олибди.
У Ўзбекистон президентининг ташрифи қолдирилишига аслида қарши бўлганини, Ислом Каримовнинг йил давомида бошқа бир муддатда Прагага келиши мумкинлигини айтди. Шунингдек, Ислом Карим билан учрашувга ор қилган вазирларнинг иккиюзламачилигига ҳам тўхталди.
“Исмини очиқлашни истамаганим сиëсатчилардан бири ҳаммадан олдин ташрифда иштирок этишини маълум қилганди. Ҳатто у Ўзбекистон президентидан ҳадя сифатида олиши режаланган дўппи ва зарчопон учун боши ва эгнининг ўлчамини ҳам жўнатди”, дебди Земан радиосуҳбатда. Бу билан у фақат ўзининг принципсиз одамларини эмас, 21 асрда дўппи ва чўпон совға қилиш билан овора бўлган ибтидоий Ислом Карим устидан ҳам кулган.
“Агар менда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишига эътироз туғилса, мен бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг ўзига шахсан айтиш учун бу ташриф яратган имкониятдан фойдаланаман. Каримов ташрифи қолдирилибди деб хурсанд бўлиб чапак чалаëтганларнинг ўзлари турган беда уюмига ўт қўйиб завқланган болакайларга ўхшатаман” деган Чехия Президенти феълан “Бирлик” Партиясининг позициясини бевосита қўллб-қувватлаган.