17 February 2014
20:14 - Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Абдулазиз Комилов янги тайинланган немис элчисини қабул қилибди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб тарқатилган хабарларга кўра, вазир Абдулазиз Комилов Германиянинг янги тайинланган Тошкентдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Найтхарт Хёфер-Виссингни қабул қилди. Маълумотларга кўра, вазир ва дипломат учрашувида мамлакатлар ўртасидаги алоқаларнинг ҳозирги ҳолати, истиқболлари, халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама этилганмиш. Бу алоқаларнинг аҳволи қай даражада эканлиги хабарда тилга ҳам олинмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Германия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувнинг навбатдаги доираси санаси муҳокама қилинган. Аммо бу сана ҳақида хабарларда ҳеч нима дейилмайди.

Ҳамма мамлакатларда янги ёки ишлаб турган элчиларни вақти-вақти билан ташқи ишлар вазирлигида қабул қилишади, кўп ҳолларда вазир қабул қилади. Аммо, учрашув фавқулодда бирон воқеа билан боғлиқ бўлмаса, бу хусусда оммавий ахборот воситалари хабар ҳам тарқатилиб ўтиришмайди.

Аммо, Ўзбекистонда ҳамма нарса бошқача. Халқдан мамлакат ичида ёки ташқи дунёда бўладиган воқеаларнинг мутлақо кўпчилиги сир тутилади. Лекин, хабарчилик бизда ишлаётганини кўрсатиш учун, тўғрироғи, хабарчиликка ажратилган қоғоздаги ёки Интернетдаги саҳифаларни тўлдириб туриш учун, кераксиз ёки муҳим бўлмаган воқеалар хабар қилинади.

Дарвоқе, Ўзбекистондаги тожиклар режимининг назорати остида ишлайдиган “Озодлик”, ББС радиоларнинг гзёки ўзбекча хизматлари ҳам айнан шундай иш билан шуғулланишади.