Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг тергов бошқармаси ўтган йил давомида қарияларга нисбатан содир этилган бир қанча қотилликлар, босқинчилик ва талончилик юзасидан Ж. Қосимов ва Н. Уразовага оид жиноят иши тергови тамомланган. Ўзларини коммунал хизмат ходимлари сифатида танитиб, хонадонларга кирган ўзаро шаръий никоҳдаги эр-хотиннинг жиноят иши айблов хулосаси билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судига юборилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар тарқатди.
Фуҳушанинг ўйнаши ва икки ёрдамчиси прокуратурага мажбурий келтирилди, унинг ўзи ва отаси қачон келтирилади?
17 феевраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Президент Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизига тегишли “Terra Group”, “Prime Media”, “Gamma Promotion” ширкатларига нисбатан жиноят иши қўзғатди ва унинг фуқаровий эри Рустам Мадумаров ҳамда Гаянэ Авакян ва Екатерина Клюева исмли ҳаромхўрларини ҳибсга олди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал Кодексининг 261-264 моддаларига биноан бу шахслар мажбурий равишда Бош прокуратура изоляторига олиб келинди.
Бош прокуратура баёнотига кўра, жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-мода 3-қисми (Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 178-модда 2-қисми (Чет эл валютасини яшириш) сингари айбловлар билан қўзғатилган. Прокуратура баёнотидаги мужмал маълумотлардан тахмин қилиш мумкинки, иш юқорида номлари зикр қилинган шахсларга нисбатан қўзғатилган.
Аммо, бу ишларнинг бошида турган Фуҳушанинг ўзи ва унинг раҳнамоси Ислом Карим устидан қачон иш очилади? Шубҳасиз, у кунлар ҳам яқинлашиб келмоқда.
Расмда – Фуҳуша ҳаромхўри Гаянэ Авакян билан.