Бугун Чехия Ташқи Ишлар Вазирлиги расмий делегацияси Ўзбекистон ва Чехия ўртасидаги сиëсий маслаҳатлашувнинг навбатдаги доирасини ўтказиш мақсадида Тошкентга келади. Ташқи Ишлар Вазири ўринбосари Иван Янчарек бошчилигидаги бу делегация музокараларнинг 6-давраси доирасида Ўзбекистон Ташқи Савдо Вазирлигида қабул қилинади. Шунингдек, делегация сенаторлар, Инвестициялар бўйича Давлат Қўмитаси раҳбарлари билан сўзлашувлар ўтказади.
Таъкидлаш керак, Чехия президенти Милош Земан 2014 йили президент Ислом Каримни расмий ташриф билан Прагага келишга чақириб, биз билан умумий қиммати 700 миллион долларга яқин иқтисодий шартномалар имзолашни режалаштираётганини ҳам билдирган эди. Аммо, бир қатор ҳуқуқ фаоллари ва жамоат ташкилотларининг босими остида Ислом Каримнинг Прагага ташрифи бекор қилинганди.
Демак, Шавкат Мирзиё ҳам ўша кунга тушмаслик учун мамлакатда катта ўзгаришлар қилиши керак. Аммо, ҳозирча, кадр алмаштиришдан бошқа биронта жиддий иш кўринаётгани йўқ.
Ислом Каримнинг 2014 йилдаги Чехияга сафари қандай бекор қилингани ҳақидаги ўша пайтнинг хабарлари билан ҳозир кўраётган саҳифангиз остидаги линклар орқали танишишингиз мумкин. Ўша хабарларни ўқисангиз, “Бирлик” Партияси Ўзбекистонда демократик жараёнларни ривожлантириш учун, Ўзбекистонни ташқи дунёдан изоляция қилиш ўрнига, уни демократик дунё қучоғига тортиш тарафдори эканлигини тушунасиз.
Расмда - Милош Земан.