05 June 2017
20:44 - Шу ҳам хабарми? Президент Шавкат Мирзиё Чехия президенти Милош Земан билан учрашармиш!
Ўзбекистони Президенти Шавкат Мирзиё Чехия президенти Милош Земан билан Қозоғистон пойтахти Остонада ўтадиган Astana Expo 2017 кўргазмаси доирасида музокара ўтказади. Бу ҳақда Чехия саноат ва транспорт иттифоқи вакили Эва Величкова маълум қилди.

Учрашуда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда. Хабарга кўра, Остонада 7–8 июнь кунлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Astana Expo 2017 кўргазмаси айнан шу саммитдан кейин очилади.

Чехияда киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бечора Ўзбекистонимиздан 6 баравар юқорида турса ҳам, аҳолиснинг10 миллионлик сони билан Европадаги митти давлатлардан биридир. Аввалги хабарлармиздан маълумки, Чехия президенти Милош Земан 2014 йили президент Ислом Каримни расмий ташриф билан Прагага келишга чақириб, биз билан умумий қиммати 700 миллион долларга яқин иқтисодий шартномалар имзолашни режалаштираётганини ҳам билдирган, аммо, бир қатор ҳуқуқ фаоллари ва жамоат ташкилотларининг босими остида Ислом Каримнинг Прагага ташрифи бекор қилинганди.

Бечора Милош Земан ўшандаги аламини Остонада Шавкат Мирзиё билан учрашиб чиқармоқчи, шекилли.