05 December 2012
13:19 -
Дунёда энг узоқ яшаган аёл 116 ёшда вафот этди, Ўзбекистонда эса 132 ёшли аёл яшайди
АҚШнинг Жоржия штатида яшайдиган 116 ёшли Бесс Купер (Besse Cooper) кеча ошқозонидаги касаллик туфайли оламдан ўтди. У дунё энг ёши катта аёли сифатида тан олган эди.
Аммо, Ўзбекистонимизнинг дунё билан иши йўқ. Қорақалпоғистонинг Тўрткўл туманида яшовчи Тўти момо Юсупова ўтган йили 131 га кирган эди. Демак, ҳозир у 132 ёшда. Аввалги хабаримиздан маълумки, Тўти момо Президент Ислом Каримнинг оқилона сиёсатини тан олади ва шу туфайли бундай ёшга келганини айтади.
Дарвоқе, Ўзбекистонни бир тийинга олмайдиган ўша дунёга кўра, энди ер юзида энг кўп яшаган аёл сифатида 115 ёшли асли италиялик Дина Манфредини (Dina Manfredini) тан олинадиган бўлибди. У ҳам АҚШда, Айова штатида яшайди.
Дунёнинг энг кўп яшаган эркаги деб япониялик Дзироэмон Кимура (Jiroemon Kimura) тан олинган. У Дина Манфрединидан бор-йўғи 2 ҳафта ёш.