05 December 2012
06:36 -
Россия Сенатини шакллантириш бўйича янги қонун имзоланди, Ўзбекистонда Сенатни бекор қилиш керак
Кеча Россия Президенти имзолаган қонунга кўра, мамлакат парламентининг (Федерал Мажлиснинг) юқори палатаси – Федерал Кенгаш аъзоларни сайлаш тартиби бироз ўзгарди. Ҳудудий вакиллик палатаси ҳисобланадиган Федерал Кенгашга Россиянинг ҳар бир ҳудудидан 6 аъзо (уларни сенатор ҳам дейишади) сайлаш амалиёти ўзгармайди. Аммо, уларнинг 3 нафари ҳудудий Кенгаш аъзолари, қолган 3 нафари ижроия органларининг вакили бўлиши, ўз ҳудудида камида 5 йил яшаган бўлиши, ёши 30 дан кам бўлмаслиги, мукаммал репутацияга эга бўлиши керак. Яна бир янгилик – бундан буён сенаторни губернаторнинг ташаббуси билан сенаторликдан чақириб олиб бўлмайди.
Президент Путиннинг ташаббуси билан қабул қилинган янги қонун аввалисидан бироз демократикроқ ҳисобланмоқда. Аслида, мухолифат сенаторларни тўғридан-тўғри халқ тарафидан сайланишини талаб қилмоқда. Мухолифатнинг ҳовурини бироз пасайтириш мақсадида, бироз айёррлик қилиб, Путин янги қонун қабул қилдирди. Янги тартиб қачондан бошаб ҳаётга нжорий қилиниши маълум эмас. 2013 йил 1 январдан деган тахминлар бор.
Шуни айтиш керакки, икки палатали парламент тушунчаси ҳудудлари катта ваколатларга эга бўлган давлатлар учун катта аҳамиятга эга. Масалан, АҚШ ва Россия учун. Бундай мамлакатларда парламентнинг қуйи палатасига ҳар бир ҳудуддан аҳолининг сонига пропорционал аъзо киргани сабабли, аҳолисининг сони кам бўлган ҳудудлардан сайланган вакиллар сони оз бўлади, бу ҳудудларнинг ҳуқуқлари камроқ ҳисобга олинади. Юқори палатага ҳар бир ҳудуддан тенг сонда сенаторлар сайлангани сабабли, аҳоли сони кам бўлган ҳудудларнинг ҳуқуқлари айнан Сенатда мувозанатли бўлади.
Шу сабабли Ўзбекистон каби давлатда парламентни икки палатали қилиш маъносиз. Ислом Карим бундай система яратганининг сабаби – ўз келажагидан қўрқишидир. Агар вақти келиб, тўғридан-тўғри халқ тарафидан сайланадиган парламентнинг қуйи палатасида мухолифат кўпчилик ўринга эга бўлиб қолса, ҳамма нарсани Сенатда тўхтатиш мумкин бўлади.
Шундай экан, биринчи имкон пайдо бўлиши биланоқ, Ўзбекистонда бир палатали парламент яратилиши, кераксиз Сенат йўқ қилиниши керак.