18 December 2012
04:10 -
Жаҳоннинг энг ёши катта аёли деб ҳисобланган Дина Манфреди оламдан ўтди
Дунёда энг ёши катта аёли сифатида тан олинган АҚШлик Бесс Купер 116 ёшда оламдан ўтганини, энди италиялик Дина Манфреди (у ҳам 115 ёшда) энг ёши катта аёл бўлиб қолганини шу йил 5 декабрда хабар қилган эдик.
Жаҳон ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун Дина Манфреди ҳам оламдан ўтди. Энди япониялик Жироимон Камура ер юзининг энг ёши катта одами бўлиб қолади.
Булар Гиннесс рекордлар китоби тарафидан тан олинган одамлар. Бу китобга кўра, 1997 йили оламдан ўтган 122 ёшли француз аёли Жанна Кальман китобнинг тарихидаги рекордчи. Бу китоб тарафидан тан олинмаганлар ҳам етарлича бор. Маслалан, гуржилар 2012 йилда ўз мамлакатларида ўлган Антиса Хвичава 133 ёшда бўлганини иддао этишади. Ўзбекистонда эса, Тўрткўл туманида яшовчи Тўти момо Юсупова ўтган йили 131 ёшга кигани даъво қилинганди.