06 December 2012
00:46 -
Ўзбекистонда маҳкумларга умумий авф эълон қилинди, лекин унинг матни сир тутилмоқда
Бугун эрталаб Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги муносабати билан эълон қилинган Амнистия тўғрисидаги Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати қарорининг матни ҳали матбуотга тақдим қилингани йўқ. Амнистия ҳақидаги қарор борасида тарқатилган хабарларда жазога ҳукм қилинган аёлларни, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахсларни, 60 ёшдан ошган эркакларни, чет давлатларнинг фуқароларини жазодан озод қилиш (назарда тутилган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда) назарда тутилгани айтилади.
Шу билан бир қаторда Сенат Қарорида яна бир неча тоифадаги шахсларни жазодан озод қилиш назарда тутилган, шунингдек, амнистия тўғрисидаги қарорнинг амал қилиши таъсир этмайдиган шахслар доираси белгиланган.