21 May 2011
02:12 -
Ўзбекистон ТВ “Гиннеснинг рекордлар китоби”ни бир пулга чиқарди
Бугун Ўзбекистон телевидениесининг “Ахборот” дастури Қорақалпоғистонинг Тўрткўл туманида яшовчи Тўти момо Юсупова билан суҳбат қурди. Президент Ислом Каримнинг нақадар оқилона сиёсат олиб бораётганини таъкидлаган момо 1880 йилда туғилган, бу йил 131 ёшга тўлибди. “Ахборот”нинг таъкидича, Гиннеснинг рекордлар китоби негадир момони назаридан четда қолдираётган эмиш. Дориломон замонда момо Гиннес каби шов-шувчиларни хушламас, Яратганга шукр қилиб, умргузаронлик қилмоқда экан.
“Нуроний” жамғармаси маълумотига кўра эса мамлакатимизда бу Гиннеснинг китобини янгилашга қодир 2000 дан ортиқ кексалар бор эмиш. Уларнинг умри узунлигининг сабаби, табиий, Ислом Карим бизга истиқлол бергани ва жаннатсифат мамлакат яратгани. Шу маънодаги сўзларни Ўзбекистон ТВси уялмасдан эфирга узатаётганига қойил қолиш керак.
Аввалги хабаримизда Reuters агентлигининг ўз ёшини катта қилиб кўрсатиб, рекорд ўрнатиш истаганлар кўп, аммо ёши 115 дан ҳам катталигини иддао қилувчиларнинг 99 фоизи ёки ёлғончи ёки ёши шундай эканлигини исботлай олмайди, деган хабарини келтиргандик. Унга кўра, ҳозир дунёнинг энг ёши катта одами деб тан олинган бразилиялик Мария Гомес Валентим 1896 йили, яъни Тўти момодан 16 йил сўнг таваллуд топган. Ана сизга Reutersнинг аччиқ, аммо ҳақиқат бўлган хабарининг орадан бир кун ўтмай исботини топиши.