26 June 2012
02:18 -
“МТС-Ўзбекистон” ширкатини вақтинча тинч қўйишдими ёки момақалдироқ эртага бўлади?
Аслида бу ширкат атрофидаги ўйинлар унинг номидан бошланади. Бор вақтлар “Ўздунробита” номи остида мустақил ширкат сифатида ишлаб келган, Россиянинг МТС (Мобильные ТелеСистемы) компанияси тарафидан сотиб олинандан кейин расмий номини “МТС-Ўзбекистон”га ўзгартирган ширкатнинг номи унинг расмий сайтида ҳам айнан “МТС-Ўзбекистон” деб кўрсатилган. Аммо, турли ерларда унинг эски номи ҳам ишлатилади. МТС савдо маркаси остида ишлайдиган “Ўздунробита” деб тилга олинади.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, бир ойдан бери ширкат фаолияти прокуратура органи томонидан молиявий тафтиш қилинмоқда, унинг раҳбари Беҳзод Аҳмедов эса қаёққадир ғойиб бўлган. Кейинчалик унинг Интерпол орқали қидирувга берилгани, у Россияда эканлиги иддао қилинди, кейин бу иддаолар рад этилди.
Бугун Ўзбекистон Давлат Алоқа Инспекциясининг сайтида “Ўздунробита” фаолиятининг мониторинги ва турли шикоятларнинг ўрганилиши натижасида бу ширкатнинг ишида жиддий камчиликлар топилгани айтилади, камчиликларнинг техник тафсилотлари қисқа санаб ўтилиб, агар ширкат бу камчиликларни тузатмаса, унинг лицензияси бекор қилиниши мумкинлиги билдирилади.
Бу хабарда МТСнинг номи тилга олинмаганининг ўзи шубҳали. Хабарнинг мақсадини ҳам тушуниш қийин. Ёки “МТС-Ўзбекистон” (“Ўздунробита”) вақтинча тинч қўйилди ёки тез кунларда унинг лицензиясини бекор қилишга тайёргарлик кўрилмоқда. Хуллас, сирли ўйинлар давом этмоқда.