15 June 2012
01:14 -
Ўзбекистондаги етакчи мобиль оператори раҳбари ғойиб бўлди
Аввал номи “Ўздунробита”, кейинчалик “МТС-Ўзбекистон” бўлган мобил оператори раҳбари Беҳзод Аҳмедов ғойиб бўлди. Беҳзодни таниганларга кўра, бир ойдан бери ширкат фаолияти прокуратура органи томонидан молиявий тафтиш қилинмоқда ва ширкатдан каттагина камомадлар чиққан. Ҳозирда унинг оиласи билан хорижга қочишга улгургани айтилмоқда.
Беҳзод таниқли режиссёр Баҳодир Ахмедов ҳамда тарих фанлари доктори Назира Абдуазизоваларнинг ягона ўғлидир. Манбаларимиз Баҳодир Аҳмедов ҳамда Назира Абдуазизоваларнинг 6 кундан бери сабабсиз ишга келмаётганини аниқлади. Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон ТВ, Назира Абдуазизова эса Давлат ва жамият қурилиши Академиясида фаолият юритишади.