17 June 2012
01:14 -
Озарбойжон мираббошиси мамлакатимиз элчисини қабул қилибди, жуда қизиқ
Бу ҳақдаги маълумот Озорбайжон ҳукуматининг расмий Тренд ахборот агентлиги нашрида пайдо бўлди. Озарбойжон Ички ишлар вазири, генерал-полковник Рамил Усубов ҳамда элчимиз Шерзод Файзиев мулоқотида ўзаро муносабатларга оид масалалар муҳокама қилинган. Шерзод Файзиев қабул пайтида Ўзбекистон ва Озарбайжон халқлари, давлат идоралари ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш устидаги стратегияси ҳақида гапириб берибди.
Бир мамлакат элчисининг ташқи ишлар вазири эмас, ички ишлар вазири тарафидан қабул қилиниш оддий воқеа эмас. Ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон режими кимларнидир қидирмоқла ва масалада Озорбайжоннинг исковичларининг ёрдамига муҳтож. Гап оддий коррупционерлар ҳақида кетмоқдами ёки исломчилар ҳақидами, тахмин қилиш қийин.
Балки, “МТС-Ўзбекистон” мобил операторининг Ўзбекистондан қочиб кетган раҳбари Беҳзод Аҳмедовнинг изи Озорбайжондан топлгандир.