26 June 2012
00:35 - ЕИ Патрицию Флорни Марказий Осиё бўйича янги махсус вакили этиб тайинлади
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, баъзида бу лавозимни ЕИнинг Марказий Осиё бўйича комиссари ҳам дейишади, Пьер Морель 1 июлда ўз курсисини тажрибали немис дипломати Патриция Флорга топширади. ЕИнинг Кенгаши бундай қарор чиқаргани ҳақида бугун хабар қилинди.

Патриция Флорнинг ваколат муддати 2 йил, яъни у 2013 йио 30 июнда кетади, ёки муддати махсус қарор билан узатилади. Пьер Морель бу лавозимда 2006 йилдан бери ишлаб келаётгани ҳисобга олинса, Патриция Флор ҳам бу вазифани узоқ вақт давом эттиришини кутиш керак.

Аммо, муҳим бўлгани бошқа нарса. Маълумки, Пьер Морель 2008 йилдан бери ЕИнинг Гуржистондаги кризис бўйича ҳам махсус вакили вазифасини бажарар эди. У Гуржистондаги кризис бўйича қандай ютуқларга эришганини билмаймиз, бироқ, Марказий Осиё масаласида, хусусан, Ўзбекистон билан алоқалар соҳасида биронта кўзга кўринадиган иш қилгани кўринмаган.

Кўрамиз, 2011 йидан бери Германиянинг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили бўлиб ишлаётган Патриция Флор янги лавозимда ўзини қандай кўрсатар экан.