17 June 2012
01:47 - Жиззахда қама-қамалар авжига минди
Кеча МХХчилар Жиззах вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўриносари Азизқул Ҳазратқуловни пора олаётганда ушлашибди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг вилоят бўлими фаоллари мухбиримизга хабар берди. Маҳаллий фуқаролардан биридан 500 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида тутилган бу амалдон вилоятда чорва ва паррандачилик соҳасига масъул эди. унинг Жиззах вилояти ИИБ вақтинчалик сақлаш изоляторида тутиб турилгани айтилмоқда.

Шу йил бошида мазкур вилоят ҳокими ўринбосари Кенжа Жўраевнинг қамоққа олингани ҳақида “Ҳаракат” агентлиги биринчи бўлиб хабар тарқатганди. Сўнгра вилоятнинг Жиззах тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев ҳамда бир неча кун аввал вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Шавкат Ҳақназаровлар ҳам хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан пора билан ушланган, улар ҳозир тергов бериб ётишибди.