19 February 2011
21:47 -
Тунис ва Мисрдан кейин Ливия ва Баҳрейнми? Воқеаларнинг илдизи нимада? Ўзбеклар нима қилиши керак?
Тунис ва Мисрдаги қўзғолонлар натижасида узоқ йиллардан бери ҳукмронлик қилган диктаторлар ағдарилгач, бу икки мамлакатнинг келажаги қандай бўлиши ҳақида тахмин ҳам қилиш қийин бўлган бир давр бошланди.
Аммо, икки мамлакатдаги қўзғалонларнинг учқуни бошқа араб мамлакатларига сачраб бўлди. Хусусан, Ливия, Йемен, Баҳрейн, Иордания ва Мороккога, ҳатто Қатарга. Ҳозирча асосий воқеалар Ливия ва Баҳрейнда бўлмоқда.
Ливия пойтахти Триполида маҳаллий диктатор Муаммар Каддафининг тарафдорлари кўпчилик шекилли, у ерда нисбатан осойишталик ҳукм сурмоқда. Аммо, мамлакатнинг аҳоли сони бўйича иккинчи шаҳари ҳисобланадиган Бенгазида намойишчилар феълан ҳокимиятни қўлга олдилар. Ҳукумат кучлари билан қўзғолончилар ўртасида бўлаётган тўқнашувларда, Human Rights Watch ва Amnesty International каби обрўли ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг маълумотларига кўра, 80 дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Ҳудуди кичкина бўлса ҳам, Ғарбнинг иттифоқчиси сифатида танилган Баҳрейнда қуролли кучлар вазиятни ҳозирча назорат остида тутиб турибдилар. Намойишчилар ичида яраланганлар бор бўлса ҳам, қурбонлар бўлмади. Аммо, қирол Ҳамад ал-Халифнинг асосан шиалардан иборат бўлган мухолифлари чекинишмоқчи эмас. Ғарб, хусусан, АҚШ президенти Барака Обама ўз иттифоқчисини намойишчиларга нисбатан тоқатли бўлишга, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақириши ҳам ўз ролини ўйнамоқда. Шундан кейин қирол мухолифатни музокраларга чақирди. Аммо, шиалар музокаралар армия казармаларга қайтгандан кейингина бўлиши мумкинлигини урғулашмоқда. Сўнгги хабарларга кўра, қирол армияни казармаларга қайтарган.
Араб дунёсида бўлаётган воқеаларни тўғри баҳолаш учун, жараёнларнинг моҳиятини тушуниш муҳимдир. Табиий, арабларнинг қўзғоланларидан мақсад – диктаторлардан қутилиш ва демократия қуриш эмас. Араб жамияти, масалан, ўзбеклардан фарқли ўлароқ, демократияга тайёр ҳам эмас, демократия нималигини ҳам билмайди. Араблар норозилигининг аcосий сабаби – ҳозирги ҳукумдорлар араб-исроил муаммосини ҳал этишга қодир эмасликларида.
Шундан келиб чиқиб, тахмин қилиш қийин эмаски, араблар ўз мақсадларига етишиш йўналишда энг осон йўлда кетишади, ислом фанатизмининг роли ортади. Бу эса, узоқ асрлардан бери бўлиб келаётгани каби, арабларни янги мағлубиятларга қараб судрайди.
Араб ва умуман Ислом дунёси учун олға кетишнинг бирдан-бир йўли – тезлик билан Исломда ислоҳотлар ўтказиш. Аммо, минг афсуски, замонавий илмлардан узоқ қолган, чаласавод Ислом уламолари ҳали бундай жараёнларга тайёр эмас.
Демак, Ислом дунёси яқин орада замонавий қуллик ва қолоқликдан қутулолмайди.
Хўш, ўзбеклар нима қилиши керак? Унутмайликки, ўз вақтида, юртдошларимиз Ал-Хоразмий, Ал-Бухорий ва Ат-Термизийлар дунёвий илм ва Ислом динида инқилобий ислоҳотлар қилишган. Ўзбекларнинг ўша ислоҳотчилик миссиясини қайтадан елкаларига олишдан бошқа йўллари йўқ. Акс ҳолда, ҳозирдаёқ Ислом Карим раҳнамолигида Марказий Осиёда етакчилик ролидан айрилган ўзбеклар, секин-аста ҳамма соҳаларда чекка жойларга бутунлай улоқтириладилар.