21 March 2011
00:42 -
Абдураҳим Пўлат: Мўътабар Тожибойни АҚШ мукофотидан воз кечишга чақирмаганда нимадан андишалангандим? Буюк миллатга хос ва мос ишлар қилишимиз керак.
Мўътабар Тожибой АҚШ Давлат Департаментининг ўтган йили ўзига берилган “Жасоратли аёл” мукофотидан воз кечганини қўллаб-қувватлашимни ёзар эканман, аслида, унга аввалроқ мурожаат қилиб, ўша мукофотдан воз кечишга чақиришни ўйлаганим, лекин, турли андишалар билан бундай қилмаганимни таъкидлагандим.
Сафдошларимдан бири телефон орқали суҳбатларимиздан бирида “Мўътабар Тожибойга мукофотдан воз кечиш чақириғи қилмаганингиздаги андиша – гапингиз ерда қолишидан қўрқиш бўлган бўлса керак” деб қолди. Мен унга берган жавобни бошқалар ҳам билиши фойдали бўлса керак.
Йўқ, мен гапим ерда қолишидан қўрқмайман. Чунки, бунга ўрганиб қолганман. Ўзбекистоннинг мустақиллиги ва демократияни ривожлантириш учун олиб бораётган кураш йилларимизда жуда кўп таклифларим, гапларим ерда қолди. Ва тарих кўрсатмоқдаки, аслида, мутлақо кўп ҳолларда мен ҳақ бўлганман. Аммо, минг афсуски, ўзбек жамияти ҳали мени тушунадиган даражага етиб келган эмас.
Мана баъзи бир мисоллар.
Асосан шоир-ёзувчилардан иборат ҳозир 53-54-чилар лақабини олган мухолифатчилар гуруҳи Салой Мадамин раҳбарлигида “Бирлик”ни ўша пайтдаги Ўзкопартия лидери Каримовга сотишгани, Салой Мадамин 1989 йил 30 август куни Каримов билан яширинча учрашиб, келишиб олганини шу учрашувни ташкил қилган одам - машҳур теле-журналист, кейин Марказкомнинг Мафкура бўлимига ишга ўтган Ирисмат Абдуҳолиқовдан эшитгандан кейин, сентябрь ойининг охирги кунларидан бирида бош хоин билан яккама-якка кўришдим. Унга шундай дедим: “Каримов Сизни бир марта ишлатиладиган презервативдек ишлатиб, кейин улоқтириб юборади. Эс-ҳушингизни йиғиб олинг.” Каримов билан учрашганини рад этолмаган Салой Мадамин ўрнидан туриб ва кўкракларини кериб, жавоб берди: “Муҳамамад Солиҳни ҳеч ким бир марта ишлатиб ташлаб юборолмайди”. Гапим ерда қолди, аммо, ҳамма нарса мен айтгандек бўлди.
1990 йилнинг охирида “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” деган мақоламда яқинда мустақил бўлишимизни, аммо юртимизда Совет типидаги диктатура давом этиб, ҳалқимизнинг қонини ичишини ёздим. Бунинг олдини олиш учун мухолифат бирлашиб, демократик жараёнларни тезлатиш устида ишлаши керак эди. Лекин, 53-54-чилар раҳбарлигидаги “Эрк” партияси халқни чалғитиб, Каримов режимини мустаҳкамланишига ёрдам беришни давом эттирди. Яъни, гапим ерда қолди. Аммо, воқеаларнинг давоми мен айтгандек бўлди. Мана, мустақил диктатурада ўтирибмиз.
1992 йил 29 июнда менга қарши қилинган суиқасддан кейин Ўзбекистонда мухолифатга қарши оммавий қатағонлар бошланди. Чет элга, аниқроғи, Туркияга кетишга мажбур бўлдим. Бир оздан кейин “Эрк”нинг лидери Салой Мадамин ва ўша пайтда партиянинг котибларидан бири бўлган Жаҳонгир Муҳаммад ҳам бу ерга келишди. Энг қизиғи, бу “демократлар” тўғридан-тўғри террор йўлига ўтишганди. Жаҳонгир Муҳаммад ва ўша пайтда Истанбулда бўлган ”Эрк” партиясининг Қашқадарё бўлими раҳбарларидан бири Юсуф Рўзимурод орқали “Эрк” раҳабарига мурожаат қилдим, демократларнинг террор йўлига ўтиши ўзбек демократиясининг обрўсини тушириб, мавжуд режимнинг фойдасига бўладиган нарса эканлигини, кўп одамларнинг қурбон бўлишига йўл очишини гапирдим. Яна, гапим ерда қолди. Аммо, ҳамма нарса мен айтгандек бўлди. “Эрк” партиясининг Салой Мадамин раҳбарлигидаги қаноти йўқ бўлди, Мамадали Маҳмуд, Мурод Жўра каби миллатнинг асл фарзандлари, юқорида номи тилга олинган Юсуф Рўзимуроднинг ўзи 12-17 (!!) йилдан бери қамоқда ётишибди.
Ўзбекистондаги мавжуд режим билан курашиш учун бир-биридан жиддий ғоявий фарқи бўлмаган мухолифат ташкилотларини бир партияга, аниқроғи, “Бирлик” Партиясига бирлаштиришдан бошқа йўл йўқлигини йиллардан бери гапириб келмоқдаман. Амалда эса, сиёсат нималигини ҳам билмайдиган одамлар партия ёки бошқа турли сиёсий ташкилотлар тузиш билан машғуллар. Опа-сингил Ҳидоятова ва ўзбекнинг Остап Бендери Санжар Умаров, Демократик Ўзбекистон Конгресси ташаббусчилари гапимни ерда қолдиришди, натижада ўзлари ҳароб бўлишди. Гапларимга қулоқ солмаган сиёсий хунаса Баҳодир Чориев ҳозир янги қилиқлар қилмоқда. Барибир ҳамма нарса мен айтгандек бўлади. Шу сабабли, гапим бугун ерда қолаётганидан ортиқча ташвишда эмасман.
Демоқчиманки, Мўътабар Тожибойга АҚШ мукофотидан воз кечиш ҳақида таклиф қилмаганимнинг сабаби, гапим ерда қолишидан андишаланиш бўлмаган. Андишам бошқа нарсада бўлган.
Биз ўзбеклар - Ал-Хоразмий, Ал-Форобий, Амир Темир, Улуғбек, Бобур каби буюкларнинг авлоди эканлигимиз билан фахрланадиган сал кам 30 миллионлик миллатмиз. Айнан шу сабабли, бир гуруҳ қирғиз фашистлари Қирғизистон жанубида миллатдошларимизга ҳужум қилишганда, “Бирлик” Партияси улуғ миллатга хос ҳаракат қилишни таклиф қилди. Таклифимизга кўра, Ўзбекистон армияси Қирғизистонга кириши ва тартиб ўрнатиши шарт эди. Ўзбекистон ҳукумати ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ўша кунлари жим қолгани миллатга хоинлик эди. Аммо, ишончим комилки, бизнинг Қирғизистонга ўзбек армиясини киритиш лозимлиги ҳақидаги баёнотимизнинг ўзи Қирғизистон ҳукумати ва қирғиз фашистларининг эсини жойига келтириб қўйди.
Шундай шароитда, 30 миллионлик ўзбек халқи зиёлиларидан бир гуруҳининг, биз ўртага отган талабни қўллаб-қувватлаш ўрнига, тиши йўқ БМТга йўллаган йиғи-сиғи руҳидаги аризалари миллат зиёлилари қора молга айланганининг кўрсатгичидир. Мўътабар Тожибойни АҚШ мукофотидан воз кечишга чақириш мени ҳам ўша йиғи-сиғичилар сафига қўшиб қўйиши мумкин, деган андиша билан ўша чақириқни қилмаганман.
Мен ва “Бирлик” Партияси юқорида номи саналган улуғларнинг авлодларига мос келадиган қадамлар қиламиз. Йиғи-сиғи билан эмас, бошқа йўллар билан ўзбек миллатининг Қирғизистонда оёқ ости қилинган қадр-қийматини тиклаймиз.
Табиий, бу йўлдаги биринчи қадам сифатида Ўзбекистонда ҳокимият ўзгартирилиши, миллатпарвар кучлар ҳокимиятга келиши керак.
Бу осон иш эмас. Чунки, ўзбек миллати сўнгги асрлардан бери кураш нималигини ҳам унутган. Курашчиларни орқасидан ураётганларни, 53-54 каби хоинларни жазолаш механизмларини яратиш устида ишламаган. Кураш мақсадлари ва йўлларини пухта ўйлаш, уларни муҳокама қилиш деган нарсанинг ўзи йўқ бизда. Ҳамманинг оғзида ибтидоий “гина-кудуратни унутиш” каби маҳаллаларда эр-хотинни яраштириш учун қилинадиган чақириқ бор, холос.
Хуллас, қиладиган ишимиз кўп. Ишлаш ниятидагилар оз. Йиғи-сиғини кураш деб ўйлайдиганлар кўп. Миллатнинг бугунги аҳволи шу.
Аммо, начора... “Бирлик”нинг миллат келажаги учун кураши давом этаверади.