30 January 2011
20:33 -
Абдураҳим Пўлат: Ўзбеклар менсиз ҳам, “Бирлик”сиз ҳам тўғри йўлни топиб оладилар, аммо кеч бўлади – шок терапия усулларига маҳкуммиз
Ҳа, ростдан ҳам, ўзбекларга фақат мен йўл кўрсатоламан деган фикрда эмасман. Ўзбеклар менсиз ҳам ҳозирги ғариб аҳволимизни тушуниб етадилар, бунинг сабабларини ўйлашга бошлаб, ахир бир кун тўғри йўлга чиқиб оладилар.
Аммо, бунинг учун бир неча ўн эмас, бир неча юз йил керак. Менинг эса, бир маҳаллар Ипак йўлининг катта бир қисмини бошқарган улуғ халқимиз қачон қайтадан халқ бўлади деб шунча кутишга имконим, қолаверса, шу халқнинг фарзанди ўлароқ, фақат кутишга тоқатим йўқ. Бунинг устига, шуни ҳам тушунаманки, бу динамик замонда бир неча юз йилни қўйиб туринг, бир неча ўн йил кутиш ҳам ўлим билан баробар. Табиий, ўлим деганда жисмоний ўлимни эмас, улуғликнинг ўлимини назарда тутмоқдаман.
Айнан мен ўртага отаётган каби саволлар устида ўйламаган юнонлар, кейинчалик мўғуллар улуғликликларини осонликча йўқотганлар, қўлига арра ва болта олиб, биринчи рус кемасини ўзи қурган Улуғ Петр каби, оқ танлиларнинг мутлақо кўпчилиги қулдорлик руҳи билан яшаётган бир пайтда, ўзлари ҳам қулдор бўлишига қарамасдан, “ҳар бир инсон туғилишидан тенгдир” дейиш жасоратини топган Жорж Вашингтон ва Томас Жеферсон каби фарзандлари бўлган миллатлар буюклик томон қадам қўйишганини унутмайлик.
Айнан шу сабабдан, шок терапия усуллари билан бўлса ҳам, халқимизни ғафлат уйқусидан уйғотишга, унинг ношуд фарзандларини фақат турткилаб эмас, ҳатто уриб-суриб, йиғи-сиғи билан шуғулланиш улуғ миллат учун уят, деган фикрни уларнинг миясига қуйиб, халқнинг келажаги учун курашга чақирмоқдаман. Фақат чақираётганим йўқ, баъзиларини ишонтириб, баъзиларини миллатнинг келажакдаги нафрати билан қўрқитиб, баъзиларини зўрлаб бу курашга тортмоқчиман, тортмоқдаман.
Бугунги аҳволимизнинг сабабчиси, мутлақо хато шиор остида иш олиб бораётган, 20 асрнинг охири ва 21 асрга мос демократик ғояларга эмас, ўрта асрларнинг диктаторлик усуларига таянмоқчи бўлаётган, замонавий давлатчилик асосларини ҳам тушунмайдиган ҳозирги президент Ислом Карим эмас, у Лубянка тарафидан бошимизга ўтқазилган навбатдаги раҳбар, холос.
Ночор аҳволимизнинг сабаб ва илдизлари яна ҳам чуқурроқда, аниқроғи:
Туркларнинг таъсир доирасини Европага қадар кенгайтиришга тайёрланаётган Султон Боязидни таҳқирлаб, кейин бу ғалабасидан ўз юрти учун ҳеч қандай стратегик фойда чиқармасдан орқага қайтиб келган, русларни Мамай хавфидан қутқариб, юз йиллардан кейин русларнинг мустамлакасига айланишимиз учун замин тайёрлаган, ўз империясини тириклигидаёқ ворисларига бўлиб беришдек хато иш қилиб, бўлиниш ва тарқоқчилик асосларини яратган, “карвон йўллари” ўрнига “денгиз йўллари” даври келаётганини ўз вақтида тушуниб етиб, энг яқин денгиз, ҳатто океан қирғоқларига чиқиб, Темиркент шаҳрига асос солмаган Амир Темирда.
Миллатимизнинг буюк фарзанди Улуғбек тарафидан яратилган дунёнинг иккинчи расадхонасини бузиб ташлатиш билан қаноатланмасдан, унинг бор бўлганини ҳам халқимиз хотирасидан ўчиртиришга муваффақ бўлган ва Ислом динини жаҳон бўйлаб хато йўлга солиб юборишда муҳим роль ўйнаган, руслар бизни босиб олишаётганда миллат ва умматни курашга чақириш ўрнига, “Ҳамма нарса Олоҳдан” дея халқни қулликка кўндириб келган, ҳалигача хато йўлда эканликларини англай олмаётган чаласавод Ислом уламоларимизда.
Руслар Туркистонни қадамма-қадам босиб олаётганини кўриб турган хонликларимиз ҳатто бирлашишга ҳаракат қилишмаганида.
Вассал сифатида бўлса ҳам Санкт-Петербургга бориб, дунёнинг ривожланиш даражасини ўз кўзи билан кўриб келган Бухоро амири буюк ислоҳотларга муҳтожлигимизни ҳатто сезмаганида.
Руслар тарихий Туркистонни босиб олишаётганда бўлгани каби, коммунистлар уни парчалаб, ҳозир мавжуд бўлган сунъий чегараларни яратишаётганда ҳам, ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаганимизда.
1989 йили, юз йиллардан бери биринчи марта, миллат ва умматнинг қадр-қийматини тиклаш, келажагимиз учун кураш бошлаш мақсадида “Бирлик” халқ ҳаракати миллатни майдонларга олиб чиққанда, бироз нокамтаринлик қилиб, “олиб чиққанимда” десам ҳам бўларди, “Митинг қилиш кўча чангитишдир, Абдураҳим Пўлатов халқимизни қонга олиб кетаяпти” деб Ислом Каримнинг ноғорасига ўйнаган, миллий ҳаракатни парчалаб, ҳозирги диктатуранинг оёққа туришида ҳал қилувчи роль ўйнаган, менинг ташаббусим билан пешонасига “53-54-чилар” тамғаси босилган Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан, Зоҳир Аълам, Усмон Азим, Аҳмад Аъзам, Дилором Исоқ каби хоинларда, уларнинг хоинлигига на ўзлари, на жамият тарафидан ҳалигача баҳо берилмаётганида.
Ўз вақтида бу хоинлар фаолиятининг моҳиятини билиб-билмас, Ислом Карим ёрдамида тузилган “Эрк” партиясига эргашган ва ўша вақтда диктатуранинг мустаҳкамланишига етарлича ҳисса қўшган, ҳозир ўз хатоларини англаган бўлсалар ҳам, буни очиқча эътироф этишга Самад Мурод ёки Дайнов Ташанов каби жасорат тополмаётган, халқдан узр тилмасдан ҳеч нарса бўлмагандек юрган, ҳаммани шу пайтгача ўз фаолиятида ҳеч бир хато қилмаган “Бирлик” халқ ҳаракати, тўғрироғи, унинг ягона вориси “Бирлик” Партиясини қўллаб қувватлашга чақиришга журъат этолмаётган Жаҳонгир Муҳаммад, Насрулло Сайид, Ойгул Мамат, Тошпўлат Йўлдош кабиларда.
Қаранг, даражамиз пастлашгани сари, яна-да пастлашишимизнинг сабачилари ҳам майдалашиб бормоқда. Бу ҳам табиийлигини тан олишдан бошқа иложимиз йўқ.
Бундай шароитда, тушиб қолган ботқоқлигимиздан чиқишни истасак, ёриб ўтиш моҳиятига эга бўлган шок терапия усулларидан фойдаланишга маҳкуммиз. Акс ҳолда,...
Йўқ, акс ҳолдаси бўлмайди. Биз ҳамма миллатпарвар демократик кучларни “Бирлик” Партиясида бирлаштирамиз. Бу партиянинг, вақти келиб, Ўзбекистондаги диктатурани йўқ қилишга, Хитой ва Ҳиндистон каби дев қўшниларимиз соясида йўқ бўлиб кетмайдиган, жаҳонда ўз мавқеига эга бўлган Туркистон ёки Марказий Осиё Бирлиги яратишга, турк миллатлари ичида ибтидоий миллатчилик қилаётган қирғиз фашистлари ва улардан ўрнак олмоқчи бўлганларни жойига ўтқазиб қўйишга, Турк Дунёсини бирлаштириш ишига ҳал қилувчи ҳисса қўшишга кучи етади.
Бундай ишончимнинг кафолати – тарихий хатоларни анализ қилишда, воқеаларнинг ривожланишини башорат қилишда, келажакка йўналган тўғри йўллар таклиф қилишда, шу пайтгача, ҳеч бир жиддий хато қилмаганимиздир.