15 December 2015
01:25 - Бечора ўзбегим: Инсоний тараққиёт индекси бўйича фақат Тожикистон ва Қирғизистондан олдиндамиз
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти давлатларнинг инсоний ривожланиш индекслар рўйхатини эълон қилди. Бу индексни ҳисоблашда одамларнинг бу давлатлардаги ўртача умри, неча йил ўқиши, киши бошига ўртача миллий даромад каби кўрсатгичлар ҳисобга олинган.

Биринчи ўринларда ҳар доимгидек Норвегия, Австралия, Швецария, Дания, Голландия, Германия, АҚШ давлатлари турибди. Туркия 72-чи ўринда.

Табиий, биз ўзбеклар учун МДҲ давлатлари ичида қандай ўринда турганимиз қизиқ. Болтиқбўйи давлатлари биринчи элликталик ичида, Белорусия ва Россия 50-51-чи ўринларда, Қозоғистон 58-чи, Гуржистон 76-чи, Озорбайжон 78-чи, Арманистон 85-чи, Молдова 107-чи, Туркманистон 109-чи ўринларда.

Биз ўзбеклар энг қолоқ учталик ичида биринчи эканлигимиз билан севинишимиз мумкин:

Ўзбекистон - 114-чи ўрин
Қирғизистон - 120-чи ўрин
Тожикистон - 129-чи ўрин.

Киши бошига миллий даромадимиз $5 минг567. Бу кўрсатгич бўйича ҳам фақат қирғизлар ва тожиклардан олдиндамиз. Қозоқларда бу кўрсатгич $20 минг 867, Туркманистонда - $13 минг 066.

Аммо, ўртача умр бўйича (68,4 йил) МДҲда фақат Туркманистондан олдиндамиз, қолган ҳаммадан орқадамиз. Ҳатто тожикларда ўртача умр 69,4 йил, қирғизларда 70,6 йил.

Тан олиш керак, Ислом Карим ҳақ, биз бугун билан эмас, келажак билан яшаймиз, келажагимиз эса буюк бўлса керак. Бу рўйхат охиридаги Эритрия, Марказий Африка Республикаси ва Нигерия билан солиштирсак, ҳозироқ буюкмиз.