14 December 2015
21:03 - Ўзбекистонда йиғилаётган автоуловларнинг нарзи 37 фоизгача оширилди
Бугундан эътиборан GM Uzbekistan ўзбек-америка қўшма корхонасида йиғилаётган автомашиналарнинг нархи 37 фоизгача оширилди. Масалан, Cobalt LTZ/AT аввал 54125930 сўмдан сотиларди, энди унинг баҳоси 78600000 сўм қилиб кўрсатилган. Nexia DOHS GLE-нинг нархи 35750830 сўм эди, янги баҳоси 49040000 сўм бўлади. Табиийки, автоуловлар нархининг оширилиши сўм қийматининг жуда пасайиб кетиши билан боғлиқ.

Мамлакатда коррупцион схемаларнинг энг пишиқ тизими ҳисобланган автомобилсозлик тўғридан-тўғри ҳукумат бошлиқлари билан боғланади. Миллий автомобилсозлик иддаоси билан юрган Ўзбекистон ҳукумати хорижий рақобатчиларни киритмаслик мақсадида рекорд даражадаги бож тўловларини жорий қилган. Масалан, Ўзбекистон чегарасига 10 000 АҚШ доллари бўлиб келган автоулов чегарадан ўтгач 25 000 га айланади.