Кундалик хабарлар - 17 December 2015
- 21:17Тошкент марказида Мерседес автобуси ёниб кетди
Бугун пойтахтнинг Алишер Навоий ва Амир Темур марказий кўчалари чорраҳасида Mercedes-Benz автобуси ёниб кетди. Мазкур ҳодисанинг видео тасвирини ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирган “Водители Ташкента” гуруҳи ўт ўчириш хизмати вакиллари 10 дақиқа ичида етиб келиб, оловни зудлик билан бартараф этганини маълум қилишган. Ёнғин 7:30—7:45 атрофида юзага келибди. Мерседес автобусларнинг ёниши воқеаси сўнгги 3 йил ичида 13-нчи марта содир бўлмоқда.
- 19:41Қамчиқ довонида кучли қор ёғади
Тошкентни водий витлоятлари билан боғловчи Қамчиқ довонидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлида 18 декабрга ўтар кечаси ҳамда 18-20 декабрь кунлари кучли қор ёғади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди. Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати -10 даражагача пасаяди ва музлама юзага келади. Шунингдек, кучли туман тушиши, шамолнинг тезлиги сониясига 20 метргача кучайиши, кўриш узоқлиги 50-100 метргача қисқариши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирда довон йўлини ёпиш та...
08:34Эрон ядровий қурол яратиш бўйича ишлар олиб бормаётгани тасдиқланган эмиш
Эроннинг ядровий программасининг қурол яратишга қаратилган қисмини тўхтатиш талаби билан йиллардан бери давом этган Эрон-“Олтилик” музокаралари шу йил 13 июлда тамомланган ва тегишли шартнома имзолаган эди. Имзоланган шартномаган кўра, Эрон ядровий қурол яратишда ҳам фойдаланилиши мумкин бўлган программаларини тўхтатади, Ғарб эса, Эронга қарши киритлган санкцияларни бекор қилади. Эронга қурол сотиш, Эрондан нефть сотиб олиш таъқиқлари ҳам шу санкциялар рўйхатида бор. Икки кун аввал, яъни 15 д...
- 02:26АҚШда мусулмонларни ўлдириш учун жиҳоз яратишга ёрдам берган америкалик 8 йилга қамалди, Абдураҳим Пўлат ҳақ - Ислом ислоҳотларга муҳтож
Кеча Нью-Йорк штатининг маркази Албани шаҳрида 57 ёшли Эрик Рокк исмли киши мусулмонларни ўлдириш учун мобиль рентген кабинасига ўхшаган машина яратишга ёрдам бергани учун Федерал Суд ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилди. Прокурор 15 йиллик жазо сўраганди. У аввалроқ ҳибсга олинган ва 2014 йилдаёқ айбига иқрор бўлган экан. Бу ҳақда хабар тарқатган Associated Press агентлигига кўра, ўлим машинасини яратган 51 ёшли Скотт Кроуфорд устидан тергов ишлари ҳали битмаган. Унинг мақсади мусулм...
01:45Россиядаги мардикорларимиз юбораётган пул миқдори 2,5 бараварга камайди, аҳволимиз чатоқ
Россия Марказий Банки маълум қилишича, Россиядан Марказий Осиё давлатларига юборилаётган пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 (!!!) баробарга камайган. Мисол учун учинчи чоракда Россия Федерациясидан Ўзбекистонга атиги 725 миллион доллар жўнатилибди. Бир марталик пул ўтказиш амалиётининг ўртача миқдори 482 долларни ташкил этган. МДҲ давлатларига Россиядан умумий миқёсда 2,2 миллиард доллар чиқиб кетган бўлиб, бу 2014 йилга қараганда 2,8 баробар камдир. Пул ўтказмалари ҳаж...
00:48АҚШ Марказий Банки қарзга берадиган пулдан олинадиган фойданинг фоизи номигагина кўпайтирди
Банклар қарзга берадиган пулдан оладиган фойданинг фоизи расмий тилда "асосий фоиз ставкаси" деб аталади. Асосий фоиз ставкасининг баландлиги мамлакат иқтисодиёти яхши эканлигининг кўрсатгичидир. Чунки, иқтисодиётда ишлар яхши бўлса, одамлар ёки ширкатлар катта фоиз тўланишига қарамасдан қарзга пул олиб, ёки янги бизнесс бошлайдилар, ёки бор бизнессларини ривожлантириш билан шуғулланадилар. 2008 йилда дунёда бошланган иқтисодий кризисдан кейин АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Рез...
00:34Андижон Давлат Тиббиёт Институтига янги порахўр ректор тайинланди
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан Абдушукур Содиқов Андижон Давлат Тиббиёт Институтининг ректори этиб тайинланди. 41 яшар Содиқов 2013 йилнинг июнь ойидан ҳозирги вақтга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Тошкент Давлат Тиббиёт Академиясининг битирувчиси бўлган бу одам 2004 йилда номзодлик диссертациясини ёқлаган. 2005-2006 йилларда Тошкент Тиббиёт Академиясида ассистент, 2006 йилдан шу даргоҳда доцент лавозимида ишлаган. 2010 й...
- 22:33“ЭЗГУЛИК” ЖАҲОН БАНКИ ҲАМДА ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАШКИЛОТИГА БОЙКОТ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ! (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти БАЁНОТИ1, 6 декабрь 2015 йил)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистонда болалар меҳнати мавжуд эмас, деган сохта хулосаларни жаҳон ҳамжамияти эътиборига ҳавола этган Жаҳон Банки ҳамда БМТнинг Халқаро Меҳнат Ташкилотига бойкот эълон қилади. Жамиятимиз ўз устав қоидалари ва халқаро ҳуқуқий нормаларга зид фаолият олиб бораётган мазкур халқаро ташкилот ва молия институтининг фаолияти инсон ҳуқуқлари борасидаги стандартларга мос эмас, деб ҳисоблайди. Жамиятимиз мазкур тузилмалар билан ҳар қандай ҳамкорлик ва алоқа...
- 21:46Норвегияда миграция вазирлиги таъсис этилди, Ўзбекистонда бу қачон амалга оширилади?
Reuters агентлиги хабарига кўра, Норвегия ҳукумати миграцион инқироз муносабати билан юзага келаётган турли масалалар билан шуғулланадиган махсус вазирликни таъсис қилди. Қироллик ҳукумати раҳбари Эрна Сульберг иммиграция ва интеграция вазирлиги деб аталган бу идоррага собиқ қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари вазири Сюльви Листеугни тайинлади. Янги вазирлик мансаби адлия ва жамоат хавфсизлиги вазирлиги негизида ташкил этилган. “Бирлик” эса Ўзбекистонда юзага келган инқирозий ҳолатдан ...
21:39Олимлар Орол денгизининг аввал ҳам икки марта қуриганини аниқлашди
24.uz номли информацион сайт Орол денгизининг ёшини аниқлаш устидаги тадқиқотлар 13 йил давом этгани ва натижада унинг ёши 24 минг йил атрофида эканлиги аниқлангани тўғрисида маълум қилди. Россиялик олим, геология-минералогия фанлари доктори Сергей Кривоноговнинг иддаоларига кўра, денгизимиз аввал ҳам икки марта қуриган ва унинг яна қайта тўлиш эҳтимоли мавжуд. Олим Оролнинг ёшини радиоуглерод усулида аниқлабди. Бу шунчаки фаразми ёки ҳақиқат, албатта буни аниқлаштиришнинг имкони йўқ. Аммо у...