Кундалик хабарлар - 21 December 2015
08:37Мусулмонлар учун қора кунлар: Австрия қочқинларни депортация қилиш кераклигини гапирмоқда
“Туркия” газетаси Австрия ахборот воситалариг асосланиб хабар беришича, бу мамлакатнинг канцлери Файман “Ҳамма бошпана излаб келаётганлар қочқинлик талабларига жавоб беролмайдилар. Демак, уларни депортация қилиш ҳақида ўйлашга мажбурмиз” дебди. Австрия канцлери келаси йил аҳвол яна ҳам ёмонлашишини гапирар экан, янги сюрпризларнинг ўртага чиқишини кутмасдан, ҳозироқ уларнинг олдини оладиган қадамлар қилишга мажбур эканликларини урғулаган. “Ҳаракат” мухбирлари аввалдан айтиб келаётганиди...
07:47Россиянинг демократик мухолифати ичида масхарабозликлар давом этмоқда, ўзбекларга нима?
Шу кунларда Россия демократик мухолифати ичида бўлган иккита янгиликни хабар қилгандик. Биринчиси - демократларнинг катта бир қисми “Демократик коалиция”да бирлашгани бўлса, иккинчиси – “Яблоко” партияси ўз раиси 8 йилдан ортиқ бу лавозимда ўтиролмаслигини қурултойда қарорлаштиргани. Бу воқеаларнинг ривожланиши давом этмоқда. “Яблоко” партиясининг асосчиларидан бири, 2008 йилгача унга раислик қилган Григорий Явлинский ва кейин унинг ўрнига ўтирган Сергей Митрохин раисликка номзод бўлишни иста...
08:28Диққат, диққат! Юсуф Жуманинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" номли асарининг давомини ўқинг, ўзбек ёзувчилари ИКнинг тагига хотинларини ётқизишга тайёр бўлганларини ўрганинг
“Ҳаракат” сайтининг “Актуал мавзу” бўлимига Юсуф Жуманнинг "Сийратнинг суврати, Ёхуд Ўликшоҳ" асарининг 1-3 бўлимлари қўйилганини аввалги хабарлармизда билдирган эдик. Бугун ўша асарнинг 4-чи ва 5-чи қисмлари ҳам сайтимизга қўйилди. Ҳа, у ерда ростдан ҳам ўзбекнинг хоин ёзувчилари ИКнинг тагига хотинларини ҳам ётқизишга тайёр бўлганлари ёзилади. Фақат ИК деганда Ислом Каримни тушунманг, гап Илон Кўрим исмли подишоҳ ва исмлари Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаснинг аъзоларникига...
01:27Россиядаги “Яблоко” партияси ўз раиси 8 йилдан ортиқ бу лавозимда ўтиролмаслигини қарорлаштирди
Россиянинг энг эски демократик партиялардан бири бўлган “Яблокло” Москвада ўз қурултойини ўтказмоқда. Кеча партия раиси Сергей Митрохин қурултойда ҳисобот берди ва бундан буён партия раисини фақат бир йилга сайлаш таклифини киритди. 1993 йили қурилган сайловолди альянси асосида яратилган бу партия ўтган вақт ичида бир неча марта таркибини ва номини ўзгардирди, ҳозир Россия Бирлашган Демократик “Яблоко” Партияси деб аталади. Унинг биринчи раиси Григорий Явлинский СССРнинг сўнги ойларида РСФСР ...
- 18:47Дунёда янгилик ҳам йўқ, ҳамма бир-бири билан урушиб ётибди, Европа ва Туркия эса рус ҳарбий учоқларини ўз осмонига қўймайдиган бўлди
Ростдан ҳам бу дунёда пичоққа илинадиган хабар йўқ. Ҳамма ахборот воситалари хабар қилаётган қуйидаги воқеаларга қаранг: - АҚШ тарафидан Саддам Ҳусайинни йиқитиб, ҳокимиятга олиб келинган Ироқдаги шиалар режими борган сари Россия-Эрон-Сурия альянсининг қучоғига кириб бормоқда. Бу режим ҳозир ИШИДнинг қўли остида бўлга Мосул шаҳри яқинида жойлашган бир неча юз Туркия аскарини ҳайдаб чиқариш орзуси ичида қолган. Қаранг, бу режим Мосулни ИШИДдан озод қилишни эмас, НАТО аъзоси бўлган Туркиянинг аск...
07:06Қизиқ: АҚШда 40 йилдан бери биринчи марта нефть экаспортига рухсат берилди, ўзбекларга нима?
Кеча Президент Барак Обама бу ҳақдаги АҚШ Конгресси палаталари тарфидан тасдиқланган қонунни имзолади. Нефтни экспорт қилиш ўтган асрнинг 70-чи йиллари араб давлатлари АҚШга нефть сотишни чеклаб қўйганларидан кейин тақиқланган экан. Ўша пайтларда нефтнинг бир баррели жаҳон бозорида 10-15 доллар атрофида эди. Бу асрнинг бошларида бу нарх 100 доллардан ҳам ошиб кетди, аммо АҚШ ташқарига нефть сотмади. Мана энди нарҳ 35 долларга тушганда, АҚШ нефть сотишга қарор қилибди. АҚШнинг мақсади нефтнинг...
06:28"Ҳаракат" яна ҳақ чиқди: Нью-Йорк биржаси АҚШ иқтисодиётидаги ўсишнинг барқарорлигига ишонмаяпти
АҚШда Марказий Банк ролини ўйнайдиган Федерал Резерв чоршанба куни сўнги 9 йил ичида биринчи марта қарзга берадиган пулдан оладиган фойданинг фоизини, яъни расмий тилда "асосий фоиз ставкаси"ни номигагина, аниқроғи, 0,25 фоизга оширгани ҳақидаги хабарни таҳлил қилар экан, "Федерал Резерв АҚШ иқтисодиётидаги ўсишнинг барқарорлигига ишонмаётганга ўхшайди" деб ёзган эдик. Қаранг, айнан шундай бўлгани исботланди десак бўлаверади. Бу ҳафтанинг биринчи 3 куни Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрса...
- 08:53БМТ Хавфсизлик Кенгаши терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича резолюция қабул қилди
Бу ҳақда тарқатилаётган хабарлардан тушуниш мумкинки, бу резолюция умуман терроризмни молиялаштириш хусусида эмас, ИШИД, Ал-Қоида ва улар билан боғлиқ шахслар, гуруҳлар, корхона ва ташкилотяларни молиялаштириш ҳақидадир. Буни тушунса бўлади, чунки, ҳозир терроризмни тўғри ифодалаш осон иш бўлмайди. Чунки, масалан, Ўзбекистон каби диктаторликларнинг ўз мухолифларига қарши кураши, моҳияти билан, терроризмдан бошқа нарса эмас. Хавфсизлик Кенгашининг бу резолюциядаги талабларига кўра, ИШИД, Ал-Қоид...
07:40Россия билан алоқалари ёмонлашаётган Туркия Исроил билан алоқаларини тикламоқчи
Бир неча йил аввал Туркияда ҳокимиятда бўлган Адолат ва Тараққиёт Партияси ҳамда унинг лидери Ражаб Эрдўғон Ғарб ва Исроил билан алоқаларни бузиш эвазига бўлса ҳам Ғазодаги "Хамас"ни ва Мисрдаги "Мусулмон-қардошлар"нинг кучи билан президент қилиб сайланган Муҳаммад Мурсини қўллаб-қувватлашга тушганди. 2010 йили феълан Туркия тарафидан қўллаб-қувватланган европалик ва туркиялик исломчи ташкилотлар Исроиллнинг Ғазога нисбатан ўрнатган блокадасини ёрмоқчи бўлганларида, Исроил аскарлари 10 нафар...
01:48Сенсация: Тарихда биринчи марта Ўзбекистон-Тожикистон маслахатлашув учрашуви бўлар экан, уруш бўлмайдими?
Тожикистон ташқи ишлар вазирлигига асосланиб Тожикистонда тарқатилаётган хабарларга кўра, бу икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари бошчилигидаги делегацияларнинг учрашуви 17-18 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиши керак экан. Аммо, кун тартиби масаласида якдиллик бўлмагани сабабли, учрашув 24 декабрга қолдирилибди. Тожикистон делегациясига вазир ўринбосари Парвиз Давлатзода, Ўзбекистон делегациясига вазир ўринбосари Саидикром Ниёзхўжаев раҳбарлик қилади. Бу икки мамлакатда ҳукмрон...