Кундалик хабарлар - 03 February 2016
- 01:05Яхши хабар: Тошкентда кранлар, юк машиналарини йиғиш йўлга қўйилади
Германиянинг Teichmann Group ва “Ўзбекистон темир йўллари” компаниялари ҳамкорликда Тошкент шаҳрида кранлар, юк машиналари ва механизмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Тарафлар 2015 йилнинг ноябрида лойиҳани амалга ошириш тўғрисида Меморандум имзолашган. “Ишлаб чиқариш қуввати Тошкент механика заводининг фойдаланилмаётган бино ва майдонларида йўлга қўйилади. Февралда эса немис компанияси делегацияси ускуналар ва қувватларнинг муайян турларини аниқлаш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш учун ...
- 23:09Ўзбекистон ва Белорусия режимларининг дипломатлари учрашди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Белорусия Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Николай Клакевични қабул қилди. Вазирликнинг матбуот хизматига кўра, вазир ва элчи учрашувида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистонда ўтадиган мажлиси ва ундаги Белорусиянинг кузатувчилик мақоми муҳокама қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Белорусия ҳукуматларининг учрашувлари жадвали, кун тартиблари ва бошқа долзарб масаллар муҳокама қилинибди. Албатта, вазирликнинг тарқатган хабаридан ...
- 16:07Ургутда йирик наркоташмачилар тўдаси жавобгарликка тортилди
Жиноят ишлари бўйича Ургут тумани суди ҳукми билан фуқаролар Ф.Холов, М.Сохибов, С.Каримов, К.Эшмахмадов, З.Рахимов, О.Рахимов, Р.Сохибов, У.Мелиқулов гиёҳванд моддаларни сақлаш ва сотишда айбланиб, 10 йилдан 15 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноят иши материалларига кўра, Холов бошлиқ жиноий тўда 2013 йилдаёқ "Хожи" лақабли тожикистонлик шахс билан узвий алоқада бўлган ва йирик наркотраффикни ташкил қилган. Ушбу жиноий ҳаракатлар билан гуруҳ узоқ вақт шуғулланиб келиш...
14:19Беҳаёлиги учун лицензипясидан айрилган Тамила Қозоғистонга чиқиб кетди
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан Эсмеральда Рахматова (Тамила) номига берилган лицензия бекор қилинди. "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси матбуот хизматига кўра, лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли унинг амал қилиш муддати 2016 йил 1 февралдан тугатилган. Маълум бўлишича, хонанда Тамиланинг ижтимоий тармоқларда бир неча кун аввал беҳаёлик деб ифодаланган кўриншлари пайдо бўлган. Маслан, бу ерда - https://www.youtube.com/watch?...
- 12:43Қашқадарёда йирик кимё мажмуаси қурилиши тўхтатилди
Ўзбекистон ва Сингапур ҳукуматлари орасида Қашқадарёда қурилиши келишилган UzIndoramaGasChemical қўшма корхонаси тўхтатилди. Ўрисларнинг РИА Новости агентлиги тарқатган хабарга кўра, завод қуриш режасидан воз кечилишига дунё нефть бозоридаги нобарқарор вазият, тўғрироғи, нефть нархининг кескин тушиб кетиши сабаб бўлдган. Мамлакатимиз жанубида амалга оширилиши керак бўлган 2,5 миллиард долларлик лойиҳа муддатга музлатилган ва унинг истиқболи ҳам номаълумлигича қолмоқда. Агентликка интервью бе...
- 08:26Маданият вазирига янги ўринбосар тайинланди
Президент Ислом Каримнинг қарорига мувофиқ, Аббосжон Мирзораҳимов маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари этиб тайинланди. Вазирлик матбуот хизматига кўра, Аббосжон Мирзораҳимов вазир ўринбосари лавозимига тайинлангунича мазкур вазирликнинг бошқармаларидан бирини бошқарган. Вазир ўринбосари лавозимида Аббосжон Мирзораҳимов Маънавий-маърифий муассасалар, музейлар ва ахборот-ресурс марказлари бошқармаси, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош...
- 22:06Москвадаги ёнғин қурбонлари орасида ўзбеклар ҳам бор
Москванинг Строминка кўчасида жойлашган тикув цехида бир кун аввал рўй берган ёнғин қурбонларининг икки нафари Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. Қурбонларнинг қолганлари Қирғизистон фуқаролари бўлиб, уларнинг уч нафари болалардир. Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбай дарҳол қурбонларнинг яқинларига расман таъзия изҳор қилди ва уларнинг жасадлари юртга қайтарилишини ташкил қилиш бўйича керакли топшириқларни берди. Ёнғин чиққан дамларда туғилган кунининг 78 йиллигини нишонлаётган Ислом Кар...
- 20:26Ўзбекистонда 400 километрлик темир йўл қуриш бошланди
“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати “Навоий-Конимех-Мискен” йўналиши бўйича янги темир йўл қуришни бошлади. Ўтган йили лойиҳалаштирилган мазкур темир изларнинг умумий узунлиги 396,9 километр бўлиб, у Марказий Қизилқум минтақасидаги ресурсларини ўзлшатириш натижасида ошадиган юк ташиш ҳажми учун қурилмоқда. Ширкат матбуот хизмати хабарида янги линиянинг “Мискен” станцияси нуқтасида “Навоий-Учқудуқ-Султонуиздағ-Нукус” темир йўли билан бирлашиб, шимол йўналиши бўйича, хусусан, Қозоғистон ва Ро...
- 19:44Адлия вазирлигининг икки бошқармаси бирлаштирилибди, бундан не наф?
Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ҳамда Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармалари бирлаштирилиб, Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ташкил этилган. Ўзбекистон Президенти берган қарорга мувофиқ, энди Адлия вазирлигининг тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича олиб бораётган фаолияти самарадорлиги оширила...
01:21Ростакам даҳшат: Швеция пойтахтида маҳаллий ирқчилар темир йўл станциясини босиб олдилар ва мусулмонлардан қасд олиш кераклигини айтдилар
Туркиядаги энг катта Миллиёт газетаси ёзишича, юзини маска билан бекитган тахминан 200 кишилик гуруҳ Стокголмда метро станцияларидан бирини босиб олди. “Бўлди энди” шиорри остида ҳаракат бошлаган ирқчилар швециялик бир аёлнинг 15 ёшли Сомалиядан келган қочқин тарафидан ўлдирилишини қораладилар ва қочқин ёшларни ўзлари жазолантиражакларини билдирдилар. Полиция матбуот хизмати вакилининг айтишича, станцияни босиб олганларнинг мақсади 22 ёшли Александра Мезҳерни ўлдирганлардан қасд оли...