Кундалик хабарлар - 08 February 2016

  • 20:31Нурсултон Назарбой ишида, Ислом Карим қаерда?

    Қозоғистоннинг расмий давлат ахборот воситаси Казинформ бугун Нурсултон Назарбойнинг президентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган камида 4 та хабар тарқатди. Хабарларнинг сарлавҳасиданоқ Президент қилаётган ишларни тушуниш мумкин. Мана улар: - Президент вазирлар (Мудофаа вазиридан ташқари) ва вилоят ҳокимлари халқ олдида ҳисобот учрашувлари ўтказишлари кераклиги ҳақида фармон имзолади. - Нурсултон Назарбой ва Владимир Путин телефон орқали икки мамлакатнинг иқтисодига оид масалаларни муҳокама ...

  • 19:48Ўзбекистонда хабарчиликнинг аҳволи: Информацион Технологиялар Институтига янги ректор тафинлангани 3 кундан кейин эълон қилинди

    Вазирлар Маҳкамасининг 5 февралдаги қарорига асосланиб тарқатилаётган хабарларда Тошкент Информацион Технологиялар Институтига янги ректор тайинлангани айтилади. Янги ректор Ўткир Ҳамдамов бу пайтгача ушбу институтнинг Телекоммуникация Технологиялар факультетининг декани бўлган экан. Тахмин қилиш қийин эмаски, янги ректор ҳам, эскиси ҳам, асосон порахўрлик билан шуғулланадиган одамлар, демак, 21 аср учун муҳим бўлган соҳа бўйича мутахассислар тайёрлайдиган Информацион Технологиялар Институтида ...

  • 08:51Қашшоқ Жимолий Корея баллистик ракета синови ўтказди, Ғарб қоралади, Россия қоралашга қарши. Карисларнинг мақсади нима ўзи? Ўзбекистонникичи?

    Расмий номи Корея Халқ Демократик Республикаси бўлган Шимолий Корея яқинда ядровий бомба синови ўтказганини эълон қилгач, бутун Ғарб дунёси, Япония, Жанубий Корея, ҳатто қисман Россия буни қораладилар. Аммо, ростдан ҳам ядровий бомба портлатилгани тўла исботланмади. Кеча Шимолий Корея баллистик ракета воситасида ер йўлдоши учирганини эълон қилгач, Ғарб дунёси, Япония, Жанубий Корея ва ҳатто Хитой буни қораладилар. Уларнинг фикрича, ер йўдоши учириш фақатгина баҳона бўлиб, аслида янги баллести...

07 February 2016
06 February 2016
  • 22:12АҚШда ноябрь ойида бўладиган президентлик сайловларининг бошланғич деб аталадиган босқичи бошланди, ўзбеклар бу босқич нималигини биладиларми?

    АҚШда бу йил ноябрь ойида бўладиган президент сайлови кампаниясининг номзодларни саралаш босқичи бошланди. Бу босқичда ўзларини ўзлари номзод қилиб кўрсатган 2 асосий партиянинг (Республикачи ва Демократлар партияларининг) вакиллари ўз рейтингларини анқилаш ва ўз партияларининг расмий номзоди бўлиш учун етарлича тарафдорлари борлигини кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Саралаш босқичи кокус ёки праймериз шаклида ўтказилади. Кокус – партия фаолларининг мажлиси бўлиб, унинг қатнашчилари очиқч...

  • 15:16Тайванда ер қимирлаш натижасида ҳалок бўлганларнинг сони 17 га чиқди, аммо хабарлар аралаш-қуралаш

    Кеча маҳалий вақт билан саҳар соатларида Тайваннинг жанубида 6,4 магнитудали, яъни Рихтер шкаласи бўйича 6,4 даражали ер қимирлаши бўлгани бутун жаҳон ахборот воситаларининг диққат марказида турибди. Ахборот воситалари ҳамма ҳамма нарсани билади деб ҳисоблашса керакки, бу даражадаги ер қимирлашнинг хавф даражасига изоҳ ҳам беришмайди. Шу сабабли эслатамиз, Рихтер шкаласи ер қимирлашлар даражасини 1 билан 9,5 орасида баҳолайди. 1966 йилда Тошкентда бўлган ер қимиршлашнинг магнитудаси 5,6 эди...

05 February 2016
  • 22:39Кутилган воқеа: ЕИнинг Россияга қарши санкциялари Қрим Украинага қайтарилмагунча бекор қилинмайди

    Европарламентнинг 4 февраль куни Страсбургда қабул қилинган резолюциясида Европа Иттифоқи тарафидан Россияга қарши киритилган санкциялар Қрим Украинага қайтарилмагунча бекор қилинмаслиги айтилади. Россиянинг иқтисоди ЕИ, АҚШ ва Канада тарафидан киритилган санкциялар остида ўлмоқда. Ҳозирги оғир аҳволни тан олган Россия Президенти Владимр Путин ва Бош вазири Дмитрий Медведевнинг яқинда ҳамма нарса яхши бўлиши ҳақидаги гапларига россияликлар ҳам ишонаётганлари йўқ. Сўровномаларга кўра, иқтисодий а...

  • 21:04Ўзбекистонда “Олтин пичоқ” пазандалик чемпионати бўлармиш, кейин “Олтин унитаз” ҳожатхона чемпионати бўлса керак

    Мамлакатимиздаги тузумнинг қўғирчоқ ахборот воситалари 2015 йилнинг 6 февралидан 15 августига қадар (қаранг, ярим йил) тарихимизда биринчи марта “Олтин пичоқ” номли пазандалик чемпионати ўтказилишини хабар қилмоқдалар. Бу тадбир “Соғлом она ва бола йили”га бағишланган бўлиб, унда профессионал бош ошпаз ва ошпазлар, пазандалик, меҳмонхона, ресторан ва кейтеринг соҳасида ишловчилар, шунингдек, ушбу йўналишдаги касб-ҳунар коллежлари талабаларининг қатнашиши кутилмоқда эмиш. ...

  • 19:45“Ҳаракат” яна ҳақ чиқди: Сурия бўйича Женевадаги бўлиши режалаштирилган музокаралар бошлангани ҳам йўқ

    Маълум бир муддат жаҳон ахборот воситаларининг диққат марказида Женевада Сурия масаласи бўйича АҚШ, Россия ва яна бир қатор Европа мамлакатлари ҳамда Сурия ҳукумати ва унга мухолиф бўлган кучларнинг вакиллари иштирокида бўлиши режалаштирилаётган музокаралар турди. АҚШ Давлат Котиби бу масалани тўхтовсиз Россия ташқи ишлари вазири Сергей Лавров ва бошқалар билан телефонда гаплашиб турди ва ҳатто атайлаб Европага келиб, Сергей Лавров ва бошқалар билан шахсан кўришди. Ниҳоят, музокаралар 29 январда...

04 February 2016
  • 22:39Тошкент вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмонов курсисидан отилди

    Бугун халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида президент Ислом Каримнинг таклифига кўра, вилоят ҳокими Аҳмад Усмонов лавозимидан бўшатилган. Унинг ўрнига Тошкент вилояти вилоятнинг Зангиота тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Содиқ Абдуллаев тайинланган. Сессия ишида президентнинг шахсан иштирок этгани хусусида маълумот йўқ. Аммо собиқ ҳокимнинг фуқароларга ўта қўпол муносабатда бўлгани ва тадбиркорларга зуғум ўтказгани учун истеъфога чиқарилгани айтилмоқда. А...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону