01 February 2016
19:44 - Адлия вазирлигининг икки бошқармаси бирлаштирилибди, бундан не наф?

Ўзбекистон Адлия вазирлигининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси ҳамда Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармалари бирлаштирилиб, Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ташкил этилган. Ўзбекистон Президенти берган қарорга мувофиқ, энди Адлия вазирлигининг тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича олиб бораётган фаолияти самарадорлиги оширилармиш.

Мазкур қарор бандларига кўра, 2016 йилнинг 1 февралидан Ўзбекистон Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Адлия вазирилиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядларини Ягона тариф сеткаси бўйича бир разрядга ошириш ҳам кўзда тутилган.

Албатта, Адлия хизматчиларининг маошларини ошириш яхши, аммо тадбиркорлик субъектларини ҳукумат қарори билан ҳимоялаб бўлмаслиги аниқ. Токи, тизим тадбиркорликка, ишбилармонликка қарши экан, дейди мухбиримиз.