Кундалик хабарлар - 04 February 2016

  • 20:42Фуҳуша билан тил бириктирган Vimpelcom ширкати 1 миллиард доллар жарима тўлайди

    Rambler News Service агентлиги тарқатган хабарга кўра, Нидерландияда расман рўйхатга олинган Vimpelcom ширкати Ўзбекистондаги фаолияти учун АҚШ, Швейцария ва Нидерландия ҳукуматларига жами 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди. Бир миллиард АҚШ доларининг 75 фоизи Америка идораларига, қолган қисми эса Европа Иттифоқи органларига тақсимланади. Дунёнинг нуфузли ширкатларини бадном қилган Ислом Каримниннг Фуҳуша лақаби билан танилган қизи Гулнора Карим эса яна айшини сурмоқда. Кимдир у...

  • 18:28Обама масжидда америкалик мусулмонлар билан бошқа америкаликлар ўртасида ёмонлашиб бораётган муносабатларни тузатолмслигини кўрсатди, мусулмонлар АҚШдан қочишни ўйлайверишлари керакмасми?

    Аввалги хабарларимиздан маълумки, АҚШ Президенти Барак Обама 3 февралда Мэриленд штатидаги бир масжидга бориб, АҚШда анти-исломий кайфиятлар кучайиб боришининг олдини олиш ниятида мусулмонлар билан учрашмоқчи эди. Унинг масжидга ташрифи телеканаллар орқали намойиш қилинган ёки қилинмагани ва у қайси соатларда масжидга ташриф буюрганини билолмадик. Аммо, АҚШнинг энг таниқли Reuters агентлиги ва Вашинтон Пост газетасининг сайтларида бу ташриф ҳақида унча катта бўлмаган хабарлар бугун эрталаб, саҳа...

  • 17:03GM Uzbekistan автозаводи ёпилмабди

    Қатор ижтимоий тармоқларда “GM Uzbekistan” автомобиль заводида ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилгани муҳокама нишонига чиққан ва турли миш-мишлар болалаб бораётганди. Яъни, кўпчилик заводнинг ёпилгани хусусида гапира бошлаганди. Бугун “Ўзавтосаноат” ширкати заводда ишлаб чиқариш тўхтатилиши йиллик профилактика режаси ҳамда янги Т250 (Аvео) лойиҳаси бўйича конвейерни ишга тушириш билан боғлиқ экани ҳақида баёнот тарқатди. Баёнотда айтилишича, кейинги ҳафтадан заводда тўлиқ иш жараёни бошланади. ...

  • 01:31Бухоролик шахс ота-онасини бензин қуйиб, ёқиб юборибди

    “Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Бухоро вилоятининг Пешку тумани Денов қишлоғида 47 яшар Фарҳод Эгамов жаҳл устида ўз ота-онасининг устига бензин сепиб, ёқиб юборибди. Чол-кампир юзи ва танаси куйиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. “Ўғил икки йил давомида Россияда ишлаб, отасига пул жўнатиб турган. Иши юришмай яқинда Бухорога қайтиб келганидан кейин отасидан пул сўраса, у бермаган. Отаси фоизга пул бериб юрар экан. Судхўр ота ўғлига пул бермаган. Ўғлини жаҳли чиқ...

03 February 2016
  • 21:32Москвада Евгений Леонов ҳайкалини ўғирлаган ўзбеклар иши судга ўтди

    Ўрис матбуотига кўра, “Юлдузлар аллеяси”дан Евгений Леоновга қўйилган бронза ҳайкални ўғирлаб, металломга пулламоқчи бўлган ҳамюртларимиз Абдуҳалим Рафиев, Беҳзод Тўраев, Фазлиддин Шерматов, Усмонжон Умаров, Сардор Рафиқалиев, Асқарбек Абдуҳалилов ва Бекзод Тўйчибоевлар иши судга ўтди. Айблов хулосасини тасдиқлаган Москва Ғарбий маъмурий округи прокурорининг таъкидича, ҳамюртларимизга 10 йилгача қамоқ жазоси ва 1 миллион рублдан ортиқ жарима таҳдид солмоқда. Адвокатлар эса “Доцент”нинг ҳайк...

  • 20:49"Бирлик"нинг ғалабаси: Ниҳоят Россиядаги мардикорларимиз ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланиши мумкин

    Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан очиқланган хабарга кўра, шу йилнинг апрелига қадар Москвада меҳнат муҳожирлари масалаларига бағишланган ҳукуматлараро учрашув ташкил этилиши мумкин. Вазирлик мутасаддилари мардикорларимизнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ташкилий танлаш ҳақидаги ҳукуматлараро келишув лойиҳасини тайёрлаётганини таъкидлаган. Мазкур келишувга кўра, ўрис ҳукумати шартнома бўйича Россияда ишлаётган ҳамюртларимизни ижтимоий ва ҳуқуқий ка...

  • 20:28Россияда ўрис руҳонийсини чавақлаган юртдошимиз қамоққа олинди

    Бир қатор ўрис нашрлари Россиянинг Воронеж вилоятидаги ибодатхоналардан бирининг руҳонийсини чавақлаган 25 яшар ҳамюртимизнинг қамоққа олингани хусусида ёзди. Нон излаб борган ҳамюртимиз Воронеж шаҳри яқинидаги Пузево қишлоғида жойлашган ибодатхонага бориб, 51 яшар руҳоний билан учрашган. Илк сўроқ натижаларига кўра, ўзбек мардикори руҳоний билан ибодатхонани таъмирлаш масаласида тортишиб қолган ва можаро пайти муҳожир руҳонийни пичоқлаган. Сўнгра ҳамюртимиз унинг автомобилини ўғирлаб, воқеа жо...

  • 19:52Тожикистон Ўзбекистон олдидаги қарзларидан қутулди

    Тожикистон ҳукумати 2015 йил учун Ўзбекистон ва Қозоғистон олдидаги қарздорлигини бутунлай бартараф этди. AsiaPlus нашрига интервью берган Тожикистон Молия вазири ўринбосари Жамшед Каримзоданинг таъкидлашича, ўтган йил бошида мазкур қарз ҳажми қарийб 20 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Ўзбекистондан 8 миллион, Қозоғистондан эса 12.2 миллион. Мазкур қарздорлик асосан электр энергияси ва бошқа энергетик ресурслардан иборат эди. Каримзоданинг таъкидича, 2016 йил бошида Тожикистоннинг умумий...

  • 19:07Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага: АҚШ ва бутун дунёда анти-исломий қарашлар фақат ортади

    “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага “АҚШ ва бутун дунёда анти-исломий қарашлар фақат ортади” деб ном берилган хат жўнатди. Қуйида шу хатнинг тўлиқ ўзбекча таржимаси. * * * * * 1 февраль 2016 йил Кимга: АҚШ Президенти жаноб Барак Обамага Кимдан: “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси (Ўзбекистон) раиси Абдураҳим Пўлатдан      АҚШ ва БУТУН ДУНЁДА АНТИ-ИСЛОМИЙ ҚАРАШЛАР ОРТАДИ    Ҳурматли жаноб Обама, 20...

  • 15:55Давлат тадбирларида иштирок этмаган хонандалар огоҳлантирилди

    “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳукумат томонидан амалга оширилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларида иштирок этмаган таниқли хонандалар Жасур Умиров, Абдували Ражабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмаилова ва Умида Ходжаевани жиддий огоҳлантирган. “Ўзбекнаво”га кўра, улар бундай ўзбошимча хатти-ҳаракатларини давом эттиришса, фаолиятга рухсат берувчи тегишли лицензиядан маҳрум қилинади. Шунингдек, хонанда Дилфуза Исмаилова эса ижтимоий тармоқларда тарқалган бир қанча суратлари туфайли хаонандалигидан...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону