01 February 2016
22:06 - Москвадаги ёнғин қурбонлари орасида ўзбеклар ҳам бор

Москванинг Строминка кўчасида жойлашган тикув цехида бир кун аввал рўй берган ёнғин қурбонларининг икки нафари Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. Қурбонларнинг қолганлари Қирғизистон фуқаролари бўлиб, уларнинг уч нафари болалардир. Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбай дарҳол қурбонларнинг яқинларига расман таъзия изҳор қилди ва уларнинг жасадлари юртга қайтарилишини ташкил қилиш бўйича керакли топшириқларни берди.

Ёнғин чиққан дамларда туғилган кунининг 78 йиллигини нишонлаётган Ислом Карим ҳам, унинг матбуоти ҳам Россияда нон илинжида қурбон бўлган ҳамюртларимиз воқеасини тилга ҳам олмади. Ўрис полициясининг дастлабки тахминларига кўра, тикув цехига ўт қўйилган бўлиши мумкин.