03 February 2016
01:05 - Яхши хабар: Тошкентда кранлар, юк машиналарини йиғиш йўлга қўйилади
Германиянинг Teichmann Group ва “Ўзбекистон темир йўллари” компаниялари ҳамкорликда Тошкент шаҳрида кранлар, юк машиналари ва механизмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Тарафлар 2015 йилнинг ноябрида лойиҳани амалга ошириш тўғрисида Меморандум имзолашган.

“Ишлаб чиқариш қуввати Тошкент механика заводининг фойдаланилмаётган бино ва майдонларида йўлга қўйилади. Февралда эса немис компанияси делегацияси ускуналар ва қувватларнинг муайян турларини аниқлаш, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш учун зарур инвестициялар ҳажмини келишиб олиш мақсадида Тошкентга ташриф буюради”, - дейилади маҳаллий веб нашрлардан тарқатилган хабарда.

Янги заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг катта қисми ташқи бозор учун мўлжалламоқда. Мазкур лойиҳа доирасидаги якуний шартнома шу йилнинг ўзида имзоланиши режалаштирилган, дейди мухбиримиз.