02 February 2016
08:26 - Маданият вазирига янги ўринбосар тайинланди
Президент Ислом Каримнинг қарорига мувофиқ, Аббосжон Мирзораҳимов маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари этиб тайинланди. Вазирлик матбуот хизматига кўра, Аббосжон Мирзораҳимов вазир ўринбосари лавозимига тайинлангунича мазкур вазирликнинг бошқармаларидан бирини бошқарган.

Вазир ўринбосари лавозимида Аббосжон Мирзораҳимов Маънавий-маърифий муассасалар, музейлар ва ахборот-ресурс марказлари бошқармаси, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси, Бадиий экспертиза бошқармаси, «Ўзбекмузей» республика жамғармаси, республика музейлари, «Мозийдан садо» журнали таҳририяти ва кўзи ожизлар учун кутубхоналар ишини мувофиқлаштиради, уларда ишнинг самарали ташкил этилиши, меҳнат ва ижро интизомларига амал қилинишини назорат қилади, дейилади матбуот хизмати хабарида.