05 February 2016
21:04 - Ўзбекистонда “Олтин пичоқ” пазандалик чемпионати бўлармиш, кейин “Олтин унитаз” ҳожатхона чемпионати бўлса керак

Мамлакатимиздаги тузумнинг қўғирчоқ ахборот воситалари 2015 йилнинг 6 февралидан 15 августига қадар (қаранг, ярим йил) тарихимизда биринчи марта “Олтин пичоқ” номли пазандалик чемпионати ўтказилишини хабар қилмоқдалар. Бу тадбир “Соғлом она ва бола йили”га бағишланган бўлиб, унда профессионал бош ошпаз ва ошпазлар, пазандалик, меҳмонхона, ресторан ва кейтеринг соҳасида ишловчилар, шунингдек, ушбу йўналишдаги касб-ҳунар коллежлари талабаларининг қатнашиши кутилмоқда эмиш.

Ўзбекистон иқтисоди ўлиб борар экан, миллионлаб ўзбеклар оила боқиш учун чет элларда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмаган ҳолда мардикорлик қилмоқдалар, Ўзбекистонда ўртача ойлик Қозоғистондан 8 баравар кам, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга туширилган. Қирғизлар ўзбекларни қирғин қилдилар ва ҳозир Қирғизистон аҳолисининг 20 фиозини ташкил қилувчи ўзбекларни ҳеч қандай сиёсий-ижтимоий роли бўлмаган тўдага айлантирдилар, ўзбекча мактабларни бекитмоқдалар, Тожикистон ва Қозоғистонда ҳам шу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. “Ҳаракат” агентлиги аниқлашича, Афғонистонда 5 миллаон атрофида ўзбек яшаса ҳам, у ерда биронта ўзбекча мактаб ёки синф йўқ.

Аммо, жаҳон бўйича сони 30 миллиондан ошиб бораётган ўзбек миллатининг бундай мавзулар бутунлай қизиқтирмади, яъни ўзбеклар миллат сифатини йўқотиб, овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа ҳеч нарса билан иши бўлмаган тўдага айланиб бормоқдалар.

Мана энди қаранг, ўзбек миллати шундай аҳволда экан, Ўзбекистонда пазандачилик мусабоқаси ўтказилмоқчи. Табиий, бу – Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг лойиҳаси. Кутиш керакки, кейинги лойиҳа “Олтин унитаз” номли ҳожатхона чемпионати бўлади.