08 February 2016
20:31 - Нурсултон Назарбой ишида, Ислом Карим қаерда?
Қозоғистоннинг расмий давлат ахборот воситаси Казинформ бугун Нурсултон Назарбойнинг президентлик фаолияти билан боғлиқ бўлган камида 4 та хабар тарқатди. Хабарларнинг сарлавҳасиданоқ Президент қилаётган ишларни тушуниш мумкин. Мана улар:

- Президент вазирлар (Мудофаа вазиридан ташқари) ва вилоят ҳокимлари халқ олдида ҳисобот учрашувлари ўтказишлари кераклиги ҳақида фармон имзолади.

- Нурсултон Назарбой ва Владимир Путин телефон орқали икки мамлакатнинг иқтисодига оид масалаларни муҳокама қилдилар.

- Нурсултон Назарбой Энергетика вазири Владимир Школьникни қабул қилди ва унинг нефт-газ секторидаги ишлар бўйича ҳисоботини тинглади.

- Нурсултон Назарбой Хитой халқини Ой календари бўйича янги йил билан табриклади.

Кўриниб турибдики, Нурсултон Назарбой Оқўрда саройида ўтириб ҳам мамлакaт ва халқи учун хизмат қилмоқда, қилаётган ишларини халққа хабар қилдирмоқда.

Хўш, Ислом Карим қаерда, у нима қилмоқда, у ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишини биладими, ўзбекларнинг ўртача ойлиги қозоқлардан 7-8 баравар камлигини ва бу фарқ ортиб бораётганиничи? Бу аҳволдан чиқиш учун Ислом Карим нима қилмоқда ва нима қилмоқчи? Қолаверса, Ислом Карим борми ўзи ҳаётда? Бу саволларга жавоб йўқ. Аммо, бундан ҳам муҳими – ўзбекларни бундай саволлар қизиқтирмайди ҳам. Аҳволимиз шунақа.