Кундалик хабарлар - 17 March 2016
- 15:09Баҳорги “акция”: Ўзбекистонда электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув таъминоти нархлари ошади
Ўтган хабарларимизда мамлакатда марказий иситиш тизими учун тўланадиган нархлар ва иссиқ сув таъминоти нархлари ошиши ҳақида ёзгандик. “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик жамиятининг маълум қилишича, 1 киловатт/соат электр энергия нархи 167,40 сўмдан 182 сўмга оширилади. Ширкат бу ҳолни ёқилғи-энергия бойликлари таннархи ошиши билан изоҳламоқда. Шунингдек, электр энергияси ва бошқа манбалар нархининг ошиши муносабати билан “Сувсоз” давлат унитар корхонаси Тошкентда 1 апрелдан совуқ сув таъминоти...
01:25Кутилмган хабар: Доналд Трамп ўз партиясини ўзи президентликка номзод қилиб кўрсатилмаса, оммавий тартибсизликлар бўлиши билан огоҳлантирди
8 ноябрда бўладиган президентлик сайловларида Республикачилар Партиясининг номзоди бўлиш учун курашда олдинда кетаётган миллиардер Доналд Трамп кеча ўта машҳур CNN агентлигининг “Янги кун” программасида гапирар экан, кутилмаган бир баёнот ҳам берди. Агарда, деди у, республикчиларнинг қурултойида мени президентликка номзод қилиб кўрсатмасaлар, исён каби тартибсизликлар бўлади. Чунки, менинг миллионлаб тарафдорларим бор. Номзод бўлиб сайланиш учун қурултойда озгина овоз етишмаса ҳам, м...
00:48Шимолий Кореяда АҚШлик талаба туристни пропаганда шиорини ўғирлашда айбланиб, 15 йилга қамалиши ва Абдураҳим Пўлатнинг хотиралари
Reuters агентлиги хабар қилишича, шу йилнинг январь ойида Шимолий Кореяга турист бўлиб борган АҚШдаги Виржиния Университетининг 21 ёшли студенти Отто Вармбиер (Otto Warmbier) Пхеняндаги ўз турган меҳмонхонада осилган қандайдир пропагандик руҳдаги бир шиорни ўғирлаш айби билан бугун 15 йил озодликдан маҳрум қилинибди. Туристик гуруҳ билан 5 кунга Шимолий Кореяга келган бу студентни орқага қайтаётган пайтида аэропортда ушлашибди. Хабарда ўша ўғирланган шиорда нималар ёзилгани айтилмайди, аммо тах...
18:44Нурсултон Назарбой бир даста элчилар билан бир қаторда Ўзбекистон элчисини ҳам қабул қилди ва ёзда Тошкентга келажагини айтди
Оқ Ўрда қароргоҳида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой янги тайинланган дипломатлардан ишонч ёрлиқлари қабул қилиш маросими доирасида Ўзбекистон элчиси Икром Назарни ҳам қабул қилди ва мулозамат оҳангида Ўзбекистон ўз мамлакатининг асосий ҳамкори эканини таъкидлади, дейилади расмий хабарларда. “Ўтган ҳафта икки томонлама ҳамкорлик бўйича Қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 15-йиғилиши бўлиб ўтди. Эришилган келишувлар реализацияси Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларини янги сифат босқичиг...
- 17:25Россияда ўзбеклар ва тожиклар ўзаро муштлашди
Ўрисларнинг “Интерфакс” агентлиги хабарига кўра, Москва жанубида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув бўлди. Россия Ички ишлар вазирлигига 14 март куни Кавказ бульварида бўлган муштлашувда 50 нафар меҳнат муҳожири иштирок этганини тасдиқлади. Муштлашув сабаблари маиший характерга эга бўлиб, ҳозирда полиция томонидан муштлашувда иштирок этган 28 одам қўлга олинган. Маълум бўлишича, шу йилнинг 15 февралида ҳам Москванинг жануби шарқидаги ётоқхоналарнинг бирида ўзбек ва...
16:43Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил яна Пекинда ШҲТ Бош котиби билан учрашди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, кеча Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди. Учрашувда ШҲТ кун тартиби масалалари юзасидан фикр алмашилди. “Вазир Ўзбекистон раислиги доирасида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТнинг асосий тадбирларига тайёргарлик кўриш бўйича Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган ишла...
- 15:18Ўзбекистонда ёғингарчилик: туннель ва кўча бўйлари сувга тўлди
Бугун Тошкент шаҳри ва вилоятларда ёққан кучли ёмғир аҳолига каттагина ташвиш келтирди. Хусусан, қишлоқ жойларида лойдан қурилган деворлар ағанаб, кўчалар юриб бўлмайдиган лой бўлди. Пойтахт Тошкент шаҳридаги айрим жойлар, жумладан, Юнусободдаги “Гранд Холл”, Чилонзор улгуржи савдо маркази, Қўйлиқ бозори атрофидаги туннел ва ариқлар, Ўзгариш ҳамда Эркин кўприклари атрофидаги йўлларни сув босди. Бу эса транспорт қатновида турли ноқулайликларни келтириб чиқарди, тирбандликларни вужудга келтирди. ...
07:27АҚШда навбатдаги “Супер сешанба”: Бир қатор штатларда президентлик сайловининг бошланғич босқичи бўлмоқда, Доналд Трамп ва Ҳиллари Клинтон олдинда
Ҳозир АҚШда 15 март, сешанба кунининг охирги соатлари. 1 март куни бўлганидек, 1-2 эмас, бир қатор штатларда шу йил 8 ноябрла бўладиган прзидентлик сайловларининг бошланғич босқичи бўлиб ўтди. Ҳозир натижалар эълон қилинмоқда. Ҳаманинг диққат эътибори Флорида ва Огайо штаталарида. Сабаб – Республикачилар Партиясининг номзоди бўлиш учун Доналд Трамп билан курашаётган, аммо 4 номзод ичида 3-чи ўринда кетаётган Марио Рубио Флорида штатидан Сенатор бўлса, 4-чи ўринда бораётган Жон Касич Огайо...
06:47Кечаги куннинг асосий хабари: Россия ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқишга бошлади, АҚШ Давлат Котиби Москвага келмоқчи, ҳақиқий аҳвол харитада
27 февралда Сурияда ўқ отишни тўхтатиш келишуви кучга киргандан бери у ерда нисбий барқарорлик бор. Келишувда ИШИД ва Ал-Қоида, тўғриророғи, унинг Суриядаги қаноти иштирок этмагани сабабли, бу икки террористик гуруҳга қарши уруш давом этаверди. АҚШ ва Россия уларни ҳаводан бомбалашни давом эттирадилар, Суриянинг расмий қўшинлари эса, ИШИД ва Ал-Қоида назорати остида бўлган ҳудудларини озод қилиш билан шуғулланади ва Башар Асад режими кучаяди. Шундай бўлса ҳам, кеча Россия Суриядан ўз қўшинлар...
- 21:06Газимизни яна ўрислар сотиб олади, Ислом Карим Лубянкага шундай ваъда берган бўлса керак
Ўрисларнинг “Газпром" ширкати Ўзбекистондан 2016 йил давомида 4 миллиард метр куб газни сотиб олиш бўйича шартнома имзолагани ҳақидаги хабар бугун матбуотга чиқди. Podrobno.uz номли сайтнинг ёзишича, 4 миллиард метр куб газни Россияга сотиш бўйича шартнома 2015 йилнинг декабрида имзоланган. Буни қаранки, "Газпром" раҳбари Алексей Миллер ўз ширкатининг 2016 йилдан Ўзбекистондан сотиб олинадиган табиий газ ҳажмини оширишни режалаётгани ҳақида шу йилнинг январь-феврал ойларида ҳам мавҳумроқ гапи...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Акбар Ориф
"Бирлик" Партияси Андижон ташилотининг раиси, ҳозир Данияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Хамроев Бахром
Добавить сведенияЧитать дальше...