Кундалик хабарлар - 14 March 2016

  • 17:35Хонанда Шаҳнозабону оламдан ўтди

    Бугун тонгда ўзбек эстарадасининг таниқли вакилларидан бири хонанда Шаҳнозабону 40 ёшида оламдан ўтди. Хонанда яқинда оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган, шоу бизнесда бир неча ойдан бери кўринмай қолганди. 1975 йилда Тошкентда туғилган хонанданинг “Қизалоғим”, “Дўст”, “Қизғонаман” каби қўшиқлари ўзбек ихлосмандлари орасида машҳур эди. Жуда ёш оламдан ўтган марҳумнинг тупроғи енгил бўлсин. Яқинларига Оллоҳдан сабр-бардош тилаймиз.

  • 07:10Анқарадаги теракт қурбонлари сони 34 га чиқди, террористлар кимлиги айтилмяпти

    Кеча кечқурун Анқаранинг Қизилой майдонида шаҳар автобусилари тўхтайдиган жойда бир юк автомобилини портлатган террорчилар кимлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Туркия ички ишлар вазири Эфкан Ала террорни кимлар уюштиргани, кимлар уни амалга оширгани ҳақида кўп нарсани билганларини гапирди, аммо эртагача буни айтмаймиз деди. Соғлиқ сақлаш вазири эса, қурбонлар сони 34 га, ярадорлар сони 125 га чиққанини айтар экан, 19 киши жуда оғир аҳволда эканлигини урғулади. Демак, қурбонлар сони яна ортади. ...

13 March 2016
  • 22:37Яна даҳшат: Анқарада теракт, 27 киши ҳалок бўлди, ярадорлар кўп

    Туркия пойтахтининг Гувенпарк номли жойида бир оз аввал катта портлаш бўлгани ҳақида хабар тарқатаётган маҳаллий ахборот воситалари бу воқеага доир етарлича маълумотлар ҳали йўқлигини айтиб, ҳеч нарсани тушуниб бўлмаслигини гапиришдан бошладилар.. Воқеанинг гувоҳларига кўра, автобусларнинг тўхташ жойи ёнига бир автомобиль келиб тўхтаган ва шаҳар автобусларидан бири тўхташ жойига келганда портлаган. Бир оздан кейин, шаҳар ҳокимлигининг рассмийларига асосланиб маълумотлар тарқатилди - 27 киши ҳ...

  • 09:45Қрим масаласида қримтатарлари ҳам сўз ўйинларига ўтмоқдалар

    Украинларнинг УНИАН агентлиги Қримтатарлари Миллий Мажлисининг жорийдаги раиси Рефат Чубаровнинг қуйидаги сўзларини келтирибди: “Қримни Украинага қайтариш бўйича ҳар қандай мулоқот Россиянинг иштироки билангина натижа бериши мумкин, аммо Керемль буни истамайди. Демак, Қримни деоккупация қилиш бўйича мулоқотга Россияни мажбурлаб киритиш керак.” Россия Қримни Украинага қайтаришни истамас экан, бу масала бўйича мулоқотга кирмаслиги ўз-ўзидан маълум, дейди мухбиримиз. Шундай экан, Россияни бу мас...

  • 00:11Қозоқ тенгеси дунёнинг энг чиройли банкнотаси деб топилибди

    Қозоғистон миллий валютаси - тенге Британиянинг The Telegraph нашри томонидан тузилган энг чиройли банкноталар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Нашр мутахассисларига кўра, Қозоғистонда 2003 йилдан бери чиқариладиган 10 000 тенгелик купюра энг чиройли пулдир. Унга барс ҳамда орқа фон сифатида қорли чўққилар тасвири туширилган. Рейтингнинг кучли учлигига, шунингдек, Жанубий Африка Республикасининг рэнди ва Янги Зеландия доллари киритилган. Аввалроқ шундай рейтинглардан бирида ҳозирда инфляц...

12 March 2016
  • 21:32Қизиқ: Саудияда 26 ислом давлатининг иштирокида исломий армия тузилибди, биринчи машғулотлар ўтказилибди

    Туркиядаги энг катта ва обрўли Миллиёт газетасининг хабарига кўра, 26 мусулмон давлатидан келган ҳарбий қўшинлар Саудиянинг шимолий қисмида биргаликда машғулотлар ўтказибдилар. Уларнинг ичида Туркия армиясининг қўшинлари ҳам бўлган. Машғулотларда қатнашган аскарларнинг умумий сони 200 минг (!) эканлиги айтилади, аммо бу хато рақам бўлса керак. 26 мамлакатнинг рўйхати эса берилмаган. Аммо, машғулотларни кузатиш учун Саудия Арабистони қироли ва яна 9 мамлакатнинг раҳбарлари, бошқа мамлакатларнинг ...

  • 20:09Жаҳон Банки Ўзбекистонга 100 миллион доллар кредит ажратди

    Дунёнинг таниқли молия институти Ўзбекистонга “Саноат корхоналари энергосамарадорлигини ошириш” лойиҳасини йўлга қўйиш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратди. Uzdaily.uz веб нашрининг хабарига кўра, мазкур маблағ саноат корхоналарида энергетикани тежаш иншоотларини қуришга йўналтирилади. Мамлакатда энергетика соҳасидаги монополист "Ўзбекэнерго" ширкати лойиҳани амалга ошириш учун шу йилнинг майига қадар хориждан энергетика технологиялари олиб келиш ва ўрнатувчи тадбиркорларни те...

  • 01:30Абдураҳим Пўлат: Сайловчиларнинг Доналд Трамп билан учрашувида қатнашмоқчи бўлганимда бошимга тушган саргузаштлар ҳақида

    АҚШда мажбуран яшаётганимдан бери бу ерда 3-чи янги президент сайланмоқда. Жорж Буш президентликка сайланаётганда бу воқеа билан ортиқча ишим ҳам бўлмаган эди. Чунки, ўшанда мен бир неча йил ичида Ўзбекистонга қайтишимга ишонар эдим, АҚШдаги ички сиёсий воқеалар билан ҳам ортиқча ишим йўқ эди. 2001-2003 йиллари узоқдан туриб, “Бирлик”нинг Ўзбекистон ичида қайтадан оёққа туриш жараёнини бошқардим. Ўшанда ҳеч ким ҳаёлига ҳам келтиролмайдиган ишни қилдик, “Бирлик” халқ ҳара...

11 March 2016
  • 22:15Араб Давлатлари Лигаси Ливан шиаларининг “Ҳизбуллоҳ”ини террористик деб баҳолади, шиалар ҳукмрон бўлган Ироқ бунга қўшилмади

    Араб Давлатлари Лигаси кирувчи мамлакатларнинг ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Ливандаги шиаларнинг “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти бугун расман террористик деб тан олинди. Бундай қарорга Ливан вакили қўшилмагани тушунарли бўлганидек, Ироқ вакили қўшилмагани ҳам тушунарли. Чунки, “Ҳизбуллоҳ” шиаларнинг ташкилоти, Ливан ва Ироқда шиалар ҳукмрон, Араб Давлатлари Лигасига кирувчи давлатларнинг кўпчилиги эса, сунний мусулмонлар давлати. Шиа-суннийлар қарама-қаршилиги тамом бўлиши учу...

  • 21:40Нўхат нархи кескин ошди, харидорнинг ақли шошди, бошқа нархларда нима бўлмоқда?

    Пойтахт бозорларида сўнгги бир ҳафтада бу маҳсулотнинг “Қўйлиқ”даги чакана нархи 14 минг сўмгача, “Фарҳод” бозоридаги нархи эса 15 минг сўмгача кўтарилди. Хусусан, нўхатнинг “Эрон” ва “Жалолобод” навлари шу кунда 14 мингдан 15 минг 500 сўмгача, оддий жайдари нўхатнинг килоси эса 13 минг сўмгача сотилмоқда. Сотувчилар бу ҳолни улгуржи бозорда мазкур маҳсулотнинг деярли йўқлиги билан изоҳламоқда. Тошкентнинг Катта халқа йўли бўйидаги “Гуруч бозори” сотувчиси Оллоберган аканинг таъкидича, энг си...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону