Кундалик хабарлар - 24 March 2016

  • 17:27Тиши йўқ қирғиз тиш кўрсатмоқчи: Қирғизистон Президенти ШҲТнинг Тошкентда бўладиган саммитини Ўзбекистоннинг нодўстона ҳаракатлари туфайли бойкот қилмоқчи

    Бу мамлакат оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида гўёки Ўзбекистон тарафидан яратилаётган нодўстона вазият турибди. Хабарларда айтилишича, чегаранинг Ола Бўка туманидаги қисмида икки мамлакат ўртасида баҳсли ҳудудча бор бўлиб, 18 март куни эрталаб Ўзбекистон тарафи ўша ерга 2 та бронетранспортер, 1 та КамАЗ ва 40 аскарини киритиб, у ерни феълан ўзига қўшиб олиш ҳаракатига тушибди. Қирғизистон ҳам адекват ҳаракатлар қилиб, ўша чегараларга аскарлари ва ...

  • 07:39Россиядан мардикорларимиз юбораётган пул бир йилда $2,5 миллиардга камайди

    Россия Марказий Банки тарқатган маълумотларга кўра, Россиядан оддий шахслар Ўзбекистонга 2014 йили 5 млрд 581 млн доллар пул юборган бўлсалар, 2015 йилда пул жўнатмалари 2 млрд 548 миллион долларга камайган. Яъни, тахминан 2 бараварга. Яна шу нарса ҳам маълумки, Россиядан келаётган пулнинг асосий қисми у ерда ишлаётган ўзбекистонлик мардикорларникидир. Табиий, бундай камайишнинг сабаби эса, Ғарбнинг снкциялари остида Россия иқтисодидаги чўкишдир. Ўзбекистон Давлат Бюджетининг даромад ва ҳараж...

23 March 2016
  • 22:25Қозоғистон параламентининг қуйи палатасига мутлақо кўпчилик Нурсултон Назарбойнинг партиясидан сайланди, ўзбекларнинг аҳволига “вой” деймиз

    Кеча Марказий Сайлов Комиссияси 20 март куни парламентнинг қуйи палатаси Мажлисга навбатдан ташқари ўтказилган сайловларнинг узул-кесил натижаларини эълон қилди. 107 кишилик Мажлисда Нурсултон Назарбойнинг Нур-Ватан Партияси 84 ўрин олибди. Мажлисга яна 2 партиянинг вакиллари кирган. Оқ-Йўл Партияси ва Коммунистик Халқ Партияси 7 тадан ўринга эга бўлибдилар. Сайловларда қатнашган яна 3 та бошқа партия 7 фоизлик тўсиқдан ўтолмагани сабабли Мажлисда ўз депутаталарига эга бўлмайди. Қозоғистон Кон...

  • 21:16Ўзбекистон аҳолисининг сони 31,5 миллион бўлди

    Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг сони 31 миллион 576,4 минг бўлди. 2015 йилда аҳолининг сони 554 мингга, яъни 1,8 фоизга ортган. Ўтган йили туғилганларнинг сони 735,8 минг, оламдан ўтганларнинг сони 152,9 минг бўлибди. Шаҳарларда 15,964 миллион, қишлоқларда эса, 15,612 миллион одам яшайди.

  • 19:51Брюсселда терактлар қилган жонли бомбалар аниқланди, одамзод исломий тероризмга кўникадими? (Тузатилган вариант)

    Жаҳон ахборот воситаларининг, биринчи навбатда, Ғарбдаги ахборот воситаларининг диққат марказида, табиий, кеча эрталаб Бельгия пойтахти Брюсселдаги Завентем аэропортида ва шаҳар метросида уюштирилган исломий терактлар турибди. Ҳалок бўлганларнинг сони аввал 34 киши деб айтилган эди, ҳозир 32 киши ҳалок бўлгани аниқланди. Ярадорларнинг сони 250 га чиқди. Брюсселдаги терактларни кимлар қилгани ҳам аниқланди. Аэропортдаги видеокамералар учта террорист ёнма-ён кетаётганини қайд қилган экан. Расмд...

22 March 2016
21 March 2016