Кундалик хабарлар - 18 March 2016
- 21:07Ўзбекистон Қирғизистон билан баҳсли чегара пунктларини ёпди
Қирғизистон Чегара хизмати томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, Ўзбекистон чегарачилари бугун эрталаб Қирғизистон билан баҳсли бўлиб турган ҳудудга иккита жанговар транспортёр ва иккита Камаз автомашинасини киритди ва ва чегара пости ўрнатди. Қирғиз чегарачилари 40 га яқин ўзбек аскари Чаласарт баҳсли ҳудуддан ўтган Карвон-Олабуқа йўли пост ўрнатиб, йўловчиларнинг ҳужжатларини текшираётганини кўришган. Шунингдек, Ўзбекистон ўзбек-қирғиз чегарасидаги яна бир қатор пунктларни ҳам ёпган. Пр...
- 20:44Россияда ўз чақалоғининг ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонлик аёл депоратция қилинади
Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтган йилнинг 21 февралида ўз чақалоғининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик 23 ёшли Рихсинисо Эргашеванинг ҳибсга олиниб, ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилингани ҳақида хабар қилгандик. Бугун татар матбуоти бу аёлнинг амнистия туфайли озодликка чиқарилиб, Ўзбекистонга депортация қилиниши ҳақида хабар тарқатди. Аввалги хабарлардан маълумки, Россияга нон излаб келган ҳамюртимизнинг Қозондаги ижарага олинган хонада кўзи ёриган. У ўз чақалоғини шаҳардаги 7-ка...
- 19:41Қоровулбозорда солиқчи 4 йилга қамалди
Ўзбекистон Бош Прокуратураси матбуот хизмати хабарига кўра, Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Шавкат Камолов порахўрликда айбланиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Солиқ идораси раҳбари тумандаги “Sorbon Sardor Lux” МЧЖ раҳбарларининг жиноятларини хаспўшлаш эвазига 1100 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қиибди. Тезкор тадбир давомида қўлга олинган солиқчи 2015 йилнинг июлида жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди томонидан жазога тортилиб бўлган экан. Б...
12:15АҚШнинг хавфсизлигига таҳдид солаётганлар – Россия, Хитой, Шимолий Корея, Эрон ва ислом тероризми экан. Абдураҳим Пўлатнинг таклифлари инобатга олинмоқдами?
АҚШ Мудофаа вазирлигининг расмий сайтига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Пентагон раҳбари Эштон Картер Конгресснинг Ҳарбий Кучлар Комитетида ўзи раҳбарлик қилаётган вазирликнинг 2017 йил бюджети муҳокама қилинаётганда нутқ сўзлаб, АҚШнинг хавфсизигига глобал таҳдид солаётганлар Россия, Хитой, Шимолий Корея, Эрон ва халқаро терроризм эканлигини айтибди. Табиий, у халқаро терроризм деганда ислом терроризмини назарда тутган, айнан шунинг учун ИШИДга қарши Сурия, Ироқ ҳамда Ливияда ...
09:44Қозоғистонда навбатдаги масхарабозлик: бу йил Олмотанинг минг йиллиги нишонланади
Бу мамлакатда тарқатилаёган турли хабарлардан тушуниш қийин бўлса ҳам, бир амаллаб тушунса бўладики, аслида бу йил руслар Верний номи остида қурган, ҳозир Олмота деб аталадиган шаҳарнинг 150 йиллигини нишонлаш учун тайёргарчиликлар аллақачон бошланган экан. Аммо, русларнинг “Иштаҳа овқат ейиш пайтида очилади” мақоли ишга тушиб кетди шекилли, руслар Верний шаҳрини бўш ерда эмас, аввалдан одамлар яшаб келган жойда қурдилар, демак, ҳозирги Олмотанинг тарихи 150 йилда чуқурроқда деган фи...
22:39Суриялик курдлар феълан мустақиллик эълон қилдилар, Сурия ва Туркиянинг боши дардда
Суриянинг Ироқ билан чегарадош шарқий қисмлари бу мамлакатда ИШИД пайдо бўлишидан кейин бошланган ички урушлар вақтида курдларнинг Демократик Бирлик Партиясининг ҳарбий кучлари тарафидан тўла қўлга кечирилган эди. Бугун бу партия раҳбарлари “мустақиллик” сўзини ишлатмасдан, феълан мустақиллик эълон қилдилар. Улар ўз давлатларининг номини Жанубий Сурия Федерациони деб атадилар. Курдларнинг бу антиконституцион қароридан Башар Асад режими ва Туркия ғазабга келди. Башар Асаднинг ғазабини ҳамма ту...
17:27Қувайт жамғармаси соғлиқни сақлаш тизимимиз учун қарз бермоқчи
Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (KFAED) Ўзбекистонга соғлиқни сақлаш соҳаси ривожи учун 23,8 миллион доллар миқдорида кредит ажратишга қарор қилган. Мазкур жамғарма раисининг ўринбосари Ҳамад Сулаймон Ал-Умар Тошкентда Ўзбекистон Молия вазири Рустам Азимов билан бу ҳақдаги келишувни имзолаган. UzDaily интернет нашрига кўра, мазкур кредит Ўзбекистонда тиббий хизматлар кўрсатиш сифати ва самарадорлигини яхшилашга хизмат қилади. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг уро...
- 17:05БМТча масхарабозлик: Ўзбекларнинг бахтиёрлик даражаси жаҳонда 49-чи ўринга қўйилибди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда АҚШдаги Колумбия университетининг Ер институти тадқиқотчилари 2016 йил Жаҳон Баҳтиёрлик Ҳисоботини (WORLD HAPPINESS REPORT 2016) эълон қилдилар. Ўтган йилги Бахтиёрлик Ҳисоботида ўзбекистонликларга 44-ўринни берганди. Бу йил эса 49-ўринни берибди. Биздан кўра бахтсизроқ қозоқлар 54-чи, туркманлар 65-чи, қирғизлар 85-чи, тожиклар 106-чи ўринни эгалаган. Постсовет мамлакатлари орасидаги энг бадбахт украинларга 123-чи ўрнин тегибди. Доимгидек Дания, Швейцария...
- 16:28Бухоро вилояти ҳокимига назоратчи ўринбосар тайинланди
Сўнгги бир йилда Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи директори сифатида ишлаб келган Меҳриддин Абдуллаев Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У вилоятда маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсатини бошқаради. Ўғирлик ва коррупциянинг тимсолига айланган йўлсозлик тизими вакили энди ҳоким билан қўш ҳокимият яратиб, коррупция масаласида эстафетага киришади....
15:50Қозоғистонда муҳтожларга бепул нон тарқатилмоқда, Ўзбекистонда эса муҳтожлар йўқ
Шу йил бошида олмаоталик тадбиркорлари бошлаган “Бепул нон” акцияси мамлакатнинг 10 та шаҳрига тарқалди ва ҳар куни аҳолининг кам таъминланган қатлами бу ердан иккита бепул нон олиши мумкин. Энг муҳими, бепул нон олаётганлардан ҳужжат кўрсатиш ёки ҳақиқатан ҳам кам таъминланган шахс эканини исботлаш талаб қилинмайди. Ўзбекистонда эса муҳтожлар, яъни аҳолининг кам таъминланган қатлами йўқ: ҳамма бой, ҳамма фаровон. Тадбиркор бепул нон тарқатса, унинг ўзи панжара ортида нонга зор бўлади. Ҳар ҳ...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Каримов Анваржон
Добавить сведенияЧитать дальше...
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведенияЧитать дальше...