16 March 2016
07:27 - АҚШда навбатдаги “Супер сешанба”: Бир қатор штатларда президентлик сайловининг бошланғич босқичи бўлмоқда, Доналд Трамп ва Ҳиллари Клинтон олдинда

Ҳозир АҚШда 15 март, сешанба кунининг охирги соатлари. 1 март куни бўлганидек, 1-2 эмас, бир қатор штатларда шу йил 8 ноябрла бўладиган прзидентлик сайловларининг бошланғич босқичи бўлиб ўтди. Ҳозир натижалар эълон қилинмоқда.

Ҳаманинг диққат эътибори Флорида ва Огайо штаталарида. Сабаб – Республикачилар Партиясининг номзоди бўлиш учун Доналд Трамп билан курашаётган, аммо 4 номзод ичида 3-чи ўринда кетаётган Марио Рубио Флорида штатидан Сенатор бўлса, 4-чи ўринда бораётган Жон Касич Огайо штатининг губернаторидир.

Ҳали узул-кесил натижалар маълум эмас. Аммо, оммавий ахборот воситалари овозларнинг саналишини дақиқама-дақиқа кузатиб бормоқдалар. Баъзи штатлардаги натижаларни узул-кесил дейиш мумкин, чуни асосий овозлар санаб бўлинди.

Флорида штатида Доналд Трамп сал кам 47 фоиз овоз олиб ғалаба қозонди. Ўз шататида ғалабага ишонган Марио Рубио эса, 26 фоиз овоз билан 2-чи ўринда қолди ва дарҳол президентлик учун курашдан чиққанини эълон қилди.

Огайо штатидагилар ўз губеранторларига ҳурмат кўрсатдилар. Жон Касич 45 фоиз овоз билан 1-чи ўринни, Доналд Трамп 36 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллади. Аммо, бу кўрсатгич ҳам Жон Касичнинг аҳволига таъсир кўрсатолмайди. Яқинда у ҳам курашдан чиққанини эълон қилса керак.

Қолган штатларда Доналд Трамп ғалаба қозонмоқда.

Демократлар ичида эса, кўпчлик штатларда Ҳиллари Клинтон ғалаба қозонди. Демократик Партиянинг 8 ноябрда бўладиган сайловлардаги номзоди Ҳиллари Клинтон бўлиши аниқ кўринмоқда.

Доналд Трамп ҳақида бунчалик аниқлик билан гапириш қийин. Аммо, “Ҳаракат” айнан унинг номзод бўлишини аллақачон башорат қилган эди, айнан шундай бўлади.