01 April 2016
18:23 - 1 апрель ҳазили эмас: Вилоятлардан пойтахтга келганлар милиция рўйхатидан ўтиши керак
Ҳа, бу ҳазил эмас, ростакам хабар. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 26 февралда қабул қилинган 54-сонли қарорига асосан вилоятлардан Тошкентга меҳмонга келганлар милиция ҳисобида турмаса, жаримага тортилади. Мазкур тартиб бугундан кучга кирди.

Ҳукуматнинг қарорига мувофиқ, ташриф сабабидан қатъий назар, эндиликда пойтахтда доимий пропискаси бўлмаган шахс 5 кун ичида милиция рўйхатидан ўтиши ва рухсатнома олиши шарт.
Бундан ташқари ишлаш ҳуқуқи ҳақидаги лицензияга эга бўлмаган мардикор Тошкентда қўлга тушса, катта миқдорда жарима ёки маъмурий қамоқ билан жазоланади.

Бу хабарнинг, аслида, ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Ислом Карим 1989 йили Лубянка тарафидан Ўзбекистоннинг бошига ўтказилгач, авваламбор милициянинг жамиятдаги ролини ошириш йўналишида қадамлар қилган ва Ўзбекистонни мирашаблар давлатига айлантирган эди. Мана энди, тахти қимирлаб қолгач, Ўзбекистонни ҳақиқий қамоқхонага айлантириш ҳаракатига тушибди. Ҳамма вилоятларда ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари қилиб прокурорлар тайёрланиши, Тошкентга келган ҳар одамни рўйхатга олдириш амалиёти каби қадамлар мамлакатимизни Жаслиқ каби қамохонага айлантириш мақсадида қилинмоқда.