31 March 2016
18:27 - Қашқадарёда ота ўз ўғлини чавақлади
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Касби тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси айбланган фуқаро Обиджон Мустафоқулов 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У ўз ўғли Эркин Мустафоқуловни пичоқлаб ўлдирганликда айбланган.

Касбиликлар ўртасида шов-шув бўлган мазкур ҳодиса тафсилотларига кўра, узоқ йиллардан бери оилада носоғлом муҳит ҳукмрон бўлган ва ота-бола ўртасида зиддият бор эди.

Жиноят иши материалларига кўра, ўз отасига қўл кўтарган Эркинни қўрқитиб қўйиш учун ота ошхона пичоғи билан унга ҳамла қилади. Аммо ўғил шифохонага етмай жон беради. Суд Мустафоқуловга мавжуд вазият, қотилликнинг согдир этилиш сабабларини инобатга олиб, қасддан одам ўлдириш санкциясидан камроқ жазо беришга қарор қилган.