Кундалик хабарлар - 16 April 2016

15 April 2016
  • 22:35Бош прокуратура Пахтачида сохта ичимлик сотган тадбиркор жазоланганини хабар қилди, аммо катта ўғрилар билан иши йўқ

    Мамлакатдаги ҳақиқий вазиятдан бехабар бўлган нормал замонавий одам Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан тарқатилаётган хабарларга қараб, бу ўлкада майда-чуйда жиноятларгина содир этилар экан, деган хулосага келиши аниқ. Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Султонобод” қишлоғида яшовчи бир киши Навоий шаҳрида қалбаки Coca-Cola ва Fanta ичимликларини сотгани ва қўлга тушиб жазолангани хусусида хабар қилди. Бу шахс пластик идишларда жами 180 дона C...

  • 21:26Тошкентда дюздо бўйича Осиё чемпионати бошланди

    Бугун Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт саройида XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун рейтинг очколар ўйналадиган Осиё чемпионати бошланди. Уч кун давомида ўтказиладиган навбатдаги қитъа чемпионатида 31 давлатдан жами 235 нафар полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқишади. Юртимиз шарафини эса 18 нафар спортчи (9 нафар эркак – 9 нафар аёл) ҳимоя қилади. Терма жамоамиз таркибидан Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг), Абдували Юсупов (-66 кг), Мирали Шарипов (-73 кг), Яҳё Имомов (-81 ...

  • 20:21ЮНИСЕФ Ўзбекистонга 33 миллон АҚШ доллари бермоқчи

    Бугун Парижда БМТ қошидаги Болалар Жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан Ўзбекистон ҳукумати ўртасида 2016-2020 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастурига оид режа тасдиқланди ва режа доирасида 33 миллон АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция шартномаси қимзоланди. ЮНИСЕФ тарқатган маълумотга кўра, ушбу дастур бола саломатлиги, таълим ва болалар ҳимоясига қаратилган мақсадларга мўлжалланган. ЮНИСЕФ ушбу дастурни амалга ошириш учун босқичма-босқич 33 миллион АҚШ доллари ажратади. Мазкур дастур БМТнинг Ўз...

  • 18:36Ислом Карим мардикорлар ҳақидаги Озодбек Назарбековнинг қўшиғини эшитса, уни “оқ” қилса керак

    Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Россияга ишлашга кетган муҳожирлар қисмати ҳақида қўшиқ куйлади. Қўшиқда нон излаб кетган юртошдларимизнинг оила аъзоларини соғинчи, уларнинг ғариб аҳволи тилга олинади. Ҳозирда интернетда оммалашиб бораётган бу қўшиқ президент Ислом Каримнинг эътиборига тушса, у Озодбекни йўқ қилиши аниқ. Камида Шерали Жўра каби саҳнадан отилиши мумкин бўлган хонанда ўзи билиб-билмай Ислом Каримнинг 3 йил аввал Жиззахда айтган гапларига қарши чиқиб қўйибди. Ўшанда Исло...

  • 12:43Кеча Путин ўз халқи билан ўтказган йиллик жонли мулоқоти ҳақиқатда қизиқ бўлди, энди ўрислар қизиқиш билан кейинги йил мулоқотини кутадилар

    Россия Президенти Владимир Путин йиллардан бери ҳар йили бир марта россияликлар билан жонли мулоқот қилади, яъни бу анъанага айланган тадбир. Бу йил 3 соатдан кўпроқ бўлган мулоқот пайтида 80 млн (!!!) савол келибди. Табиий, Путин уларнинг ҳаммасига жавоб беролмасди, бермаган ҳам. У бор-йўғи 80 та саволга жавоб берди. Яна табиийки, бу 80 та аввалдан таёрланган савол аввалдан тайрланган одамлар тарафидан ўқиб берилган. Саволларда дунёда ва Россияда бўлаётган ҳамма муҳим воқеалар тилга олинган. Н...

  • 12:09АҚШда энг кам иш ҳаққини соатига $15 қилиш учун кураш давом этмоқда

    Reuters агентлигининг хабарида айтилишича, кеча АҚШнинг бир қатор шаҳарларида энг кам иш ҳаққини $15 қилиш талаби билан митинглар ўтказиди. Энг катталар Нью-Йорк ва Лос Анжелос шаҳарларида бўлибди. Энг кам иш ҳаққини $15 га чиқариш учун ҳаракат 2012 йилда тезкор ресторантларда иш ҳаққини кескин ошириш талаблари кўтарилгандан кейин бошланган. Демократ Партиянинг президентликка номзоди бўлиш учун кураш олиб бораётган Ҳиллари Клинтон ва Берни Сандерс энг кам иш ҳаққини ошириш учун куршаётганларн...

  • 11:14Кеча Тошкентга келган Нурсултон Назарбой ҳозир Ислом Карим билан учрашмоқда

    Кеча ярим кечасига яқин Нурсултон Назарбой Тошкентга келгани, у аэропортда Бош вазир Шавкат Мирзиё тарафидан кутиб олингани аввал Қозоғистон ахборот воситаларида эълон қилинди. Аэропортда олинган расм ҳам қозоқларники. Ўзбекистон ахборот воситалари ўз хабарларини қозоқлардан кўчириб олдилар. Шармандалик!! Казинформ агентлиги Ўзбекистон Президентининг Кўксарой қароргоҳида икки президентнинг тет-а-тет форматдаги учрашуви бошланганини ҳозиргина эълон қилиб бўлди. Аммо, у ерда расм йўқ. Табиий, ў...

  • 09:41Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Истанбулдаги саммити зиёфат билан бошланиб, зиёфат билан битди, Ислом дунёсининг аянчли аҳволи билан жиддий шуғуллангани ҳам йўқ

    Дунёдаги жуда кўп халқаро ташкилотларнинг саммитлари, ўзбеклар “бола баҳона, дийдор ғанимат” деганларидек, турли мамлакатларнинг лидерлари ўзаро муносабатларига оид масалаларни гаплашиб оладиган тадбирларга айланиб кетганини аввал ҳам кўп марта айтгандик. Кеча Истанбулда ўтказилган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг XIII саммитида ҳам шундай бўлди. Ташкилот аъзоси ва кузатувчиси бўлган давлатларнинг баъзи лидерлари 12-чи, мутлақо кўпчилиги 13 апрелда Истанбулга келиб, ўзаро учрашувлар ўтказдилар. ...

14 April 2016
  • 22:23Москвада 100 дан ортиқ ўзбек ва тожик мардикори заҳарланди

    BBCнинг рус хизмати хабарига кўра, Москвадан юздан ортиқ асосан тожик ва ўзбек меҳнат муҳожирлари овқатдан заҳарланиб, шифқохонага ётқизилган. Москвадаги қурилиш ширкатларидан бирида ишлаётган мардикорлар кечки овқатга тортилган картошка ва товуқ гўштидан заҳарлангани эҳтимолланяпти. Муҳожирлар ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи Каримжон Еровга кўра, овқат мардикорларни ёллаган ширкат буюртмаси билан тайёрланган. “Ишчилар бу ҳақда очиқ гапирмаяпти, чунки иш жойини йўқотиб қўйишдан қўр...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону