15 April 2016
12:09 - АҚШда энг кам иш ҳаққини соатига $15 қилиш учун кураш давом этмоқда
Reuters агентлигининг хабарида айтилишича, кеча АҚШнинг бир қатор шаҳарларида энг кам иш ҳаққини $15 қилиш талаби билан митинглар ўтказиди. Энг катталар Нью-Йорк ва Лос Анжелос шаҳарларида бўлибди.

Энг кам иш ҳаққини $15 га чиқариш учун ҳаракат 2012 йилда тезкор ресторантларда иш ҳаққини кескин ошириш талаблари кўтарилгандан кейин бошланган. Демократ Партиянинг президентликка номзоди бўлиш учун кураш олиб бораётган Ҳиллари Клинтон ва Берни Сандерс энг кам иш ҳаққини ошириш учун куршаётганларни қўллаб-қувватлашларини билдирибдилар.

Агарда соатлик иш ҳаққи $15 га чиқрилса, ҳафтасига 5 кун ишлайдиганларнинг ойлик маоши 2,5 минг долларга яқинлашиб қолади. Бу – дунёнинг мутлақо кўпчилик мамлакатларида ҳавас ҳам қилиб бўлмайдиган нарсадир.

Ўзбекистонда ўртача ойлик 90 доллар атрофида экан, энг кам иш ҳаққи 50 доллар бўлса ҳам, америкаликлар билан фарқимиз сал кам 50 баравар бўлиб қолади. Америка биздан узоқда, аммо қўшнимиз Қозоғистондан сал кам 10 баравар орқада эканлигимиз даҳшатдир. Балки, даҳшат эмас, яхшидир. Америка узоқ экан, қўшни мамлакатда мардикорлик қилиб оила боқиш имкониятига эга бўлиш бахт эмасми?