15 April 2016
11:14 - Кеча Тошкентга келган Нурсултон Назарбой ҳозир Ислом Карим билан учрашмоқда

Кеча ярим кечасига яқин Нурсултон Назарбой Тошкентга келгани, у аэропортда Бош вазир Шавкат Мирзиё тарафидан кутиб олингани аввал Қозоғистон ахборот воситаларида эълон қилинди. Аэропортда олинган расм ҳам қозоқларники. Ўзбекистон ахборот воситалари ўз хабарларини қозоқлардан кўчириб олдилар. Шармандалик!!

Казинформ агентлиги Ўзбекистон Президентининг Кўксарой қароргоҳида икки президентнинг тет-а-тет форматдаги учрашуви бошланганини ҳозиргина эълон қилиб бўлди. Аммо, у ерда расм йўқ.

Табиий, ўзимизнинг ахборот воситаларимиз ҳали учрашув бошланганидан хабарлари ҳам йўқ. Хуллас, ҳаммаёқ шармандалик.