14 April 2016
22:23 - Москвада 100 дан ортиқ ўзбек ва тожик мардикори заҳарланди

BBCнинг рус хизмати хабарига кўра, Москвадан юздан ортиқ асосан тожик ва ўзбек меҳнат муҳожирлари овқатдан заҳарланиб, шифқохонага ётқизилган. Москвадаги қурилиш ширкатларидан бирида ишлаётган мардикорлар кечки овқатга тортилган картошка ва товуқ гўштидан заҳарлангани эҳтимолланяпти.

Муҳожирлар ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи Каримжон Еровга кўра, овқат мардикорларни ёллаган ширкат буюртмаси билан тайёрланган.

“Ишчилар бу ҳақда очиқ гапирмаяпти, чунки иш жойини йўқотиб қўйишдан қўрқади. Кеча оқшом полиция ходимлари ҳам воқеа жойидан видео олинишга қаршилик кўрсатган. Юздан ортиқ одам касалхонага ётқизилди. Шифокорлар йигитларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шундоқ кўчадаёқ биринчи ёрдам кўрсатишди", дебди матбуотга Каримжон Еров.