Кундалик хабарлар - 14 April 2016

  • 21:25Ўзбекистонда сел келиш хавфи мавжуд

    Ўзбекистон Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, шу йилнинг 16-20 апрель кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб кучли ёғингарчилик кузатилади ва тоғолди ҳудудларида эса сел келиш хавфи мавжуд. Аҳолига мобиль компаниялари орқали тарқатилган хабарда эҳтиёт чоралари кўриш сўралади. Шунингдек, Ўзбекистон об-ҳавони кузатиш маркази фуқароларни шу кунларда Тошкент вилоятининг 2,5 минг метрдан юқори бўлган тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфидан ҳам огоҳлантирган. Шундоғам бу йилги баҳорнинг ғайри одд...

  • 20:47Божхоначиларимиз хорижга чиқиб кетаётган 70 минг долларнигина ушлаб қолишибди

    Ўзбекистон давлат Божхона қўмитасининг матбуот хизмати йилнинг биринчи чорагида божхоначилар мамлакат аэропортларидан хорижга олиб чиқилаётган қиймати 212 миллион сўмлик (70 минг АҚШ долларига тенг) хорижий валютани ушлаб қолганини маълум қилган. Ўз-ўзидан тушунарлики, пистафурушларнинг маблағига тенг бу суммани ушлаб қолган божхоначилар ўзларининг мавжудлигини кўрсатишмоқчи. Аслида эса контрабанда йўли билан олиб чиқиб кетиладиган миллионларга эшик очиқ, буни ҳеч ким божхоначилардан сўраб ҳам ...

  • 20:02АҚШ Давлат Департаменти ниҳоят ҳисоботларида сиёсий ҳуқуларни урғулай бошлади, Ислом Каримни қаттиқ танқид остига олди

    АҚШ Давлат Департаментининг куни кеча эълон қилинган турли мамлакатлардаги инсон ҳуқуқларига оид ҳисоботида Ўзбекистон анъанавий равишда Шимолий Корея, Куба, Хитой, Эрон ва Судан қаторига қўйилган. Ҳисоботда қўрқув ва қабоҳат ҳукм сураётган мазкур мамлакатлардаги аҳвол рақам ва далиллар воситасида таҳлил этилади. Давлат Департаментининг янги ҳисоботи ўтган йилгиларидан фақрли ўлароқ сиёсий ҳуқуқлар вазияти таҳлили билан бойитилган. Хусусан, ҳисоботнинг Ўзбекистонга тегишли қисмида президент И...

  • 18:44Украина парламентининг раиси Владимир Гройсман Бош вазир этиб тайинланди, бу билан сиёсий кризис битадими?

    Бугун Украина Олий Радаси Бош вазир Арсений Яценюкнинг истеъфо аризаси қондирди ва шу пайтгача ўз раиси бўлган Владимир Гройсманни Бош вазир этиб тайинлади. Кейин янги ҳукуматнинг таркиби ва унинг иш дастури тасдиқланди. Энг муҳим вазирликларда эски вазирлар ўз ишларини давом эттирадилар. Олий Раданинг спикери қилиб, шу пайтгача вице-спикер бўлган Андрей Парубий сайланди. Хуллас, Украинада ҳокимият ичида жой алмаширишлар бўлди, демак, катта ўзгаришлар бўлишини кутиш қийин. Шундай экан, бу ...

  • 17:12Россияда ўзбекларнинг фоҳишахонаси бекитилганди, Германияда туркларники бекитилди

    Кечаги хабарларимздан бирида Россиянинг Воронеж шаҳрида ўзбекистонлик аёл Нигора Сотиболдиева очган фоҳишахона бекитилгани, бу аёл ҳибсга олиниб, 5 йилгача қамалиши мумкинлигини билдиргандик. Туркиядаги энг катта Миллиёт газетаси бугун хабар беришича, Германиянинг пойтахти Берлинда турклар яратган Артемис исмли люкс фоҳишахона бекитилибди. 900 нафар полициячи (бунга ишониш қийин, аммо Миллиёт газетасида айнан 900 дейилган) бу фоҳишахонани ўраб олиб, фоҳишахонани ишлатаётган 5 кишини ҳибсга оли...

  • 02:11Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Истанбулдаги саммитида нима бўлмоқда, бу нима ташкилот ўзи?

    Туркиянинг оммавий ахборот воситаларида кеча Истанбулда бошланиши керак бўлган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитига ҳеч қандай қизиқиш йўқ, деса бўлади. Бу мамлакатниннг энг катта Миллиёт газетаси кеча Ражаб Эрдўғон ўзининг Истанбулдаги Юлдуз номли саройида саммитга келган баъзи давлатларнинг раҳбарлари билан учрашувлар ўтказганини бир жумла билан билдирар экан, у кечқурин Саварона яхтасида саммит қатнашчилари учун зиёфат берганини айтиб ўтди, холос. Давлатнинг расмий Анадолу Агентлиги сам...

13 April 2016
  • 21:48Мардикорларимизнинг кўнглини овламоқчи бўлган ҳамюртимиз қамалиши мумкин

    Оиласи, турмушидан мусофирда бўлган мардикорларимизнинг кўнглини овлаш, уларга интим хизматлар кўрсатишни реажалаштириб, Воронежда фоҳишахона очган 34 яшар ҳамюртимиз Нигора Сотиболдиева 5 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Нигорахона фоҳишахонаси фош қилинган февралдан бери ҳибсда қолмоқда. Ўрис полицияси бу ҳожатбарор юртдошимизни жавобгарликка тортган. Шу жиҳати эътиборлики, мазкур исловотхона Россиядаги камдан-кам миллий муассасаларимиздан бири бўлиб, бу ердаги хизматчилар ҳам, мижо...

  • 21:25Ўзбек хавфсизлик идораси раҳбари қозоқ ва ўрис ҳамкасби билан учрашди

    Бугун Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котиблари мажлиси доирасида Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши котиби Нурлан Ермекбаев ва Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушевлар билан учрашган. Расмий хабарларда айтилишича, хавфсизлик кенгаши мулозимлари ўзаро яккама-якка учрашувларда икки томонлама ҳамкорлик ҳамда халқаро ва минтақавий сиёса...

  • 20:52Москвада 22 яшар ҳамюртимиз фожиали ўлим топди

    Россия пойтахтидаги “Москва-сити” бизнес марказида 100-нчи қаватдан қулаб тушган 22 яшар ўзбекитонлик ўғланнинг фожиали ўлими ўрис матбуотида овоза бўлди. Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва шаҳар бош бошқармаси мулозимлари ҳатто йигитнинг ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаяпти. 1994 йилда туғилиб, “Москва-сити” бизнес марказида фожиали ўлим топган исми айтилмаётган бу йигит шу ерда пайвандчи бўлиб ишлаб келган. Полиция терговолди суриштируаларни ўтказмоқда....

  • 20:16Ўзбекистоннинг собиқ прокурори Европада айшини сурмоқда

    Мамлакатда қарийб 16 йил давомида прокуратура органларига раҳбарлик қилган Рашид Қодиров оиласи билан Латвияда яшамоқда. Латишларнинг Kompromat нашри келтирган хабарга кўра, Рашид Қодиров ва унинг оиласи мамлакатдаги Суниши қишлоғидаги муҳташам саройда яшамоқда. Иморатлардан бири Қодировнинг куёви Тимур Каримов, иккинчиси Қодировнинг ўғли Алишер номига расмийлаштирилган. Халқаро хусусий адвокатлик фирмасига эга бўлган Алишер Қодировнинг хорижда, жумладан, Вашингтон марказида ҳам каттагина и...