10 June 2016
23:14 - Ислом терроризми йўқ қилинмагунча АҚШ ҳарбий кучлари Афғонистонда, Россияники Сурияда қолади
Reuters Агентлиги Пентагоннинг исми очиқланишини истамаган расмийсига асосланиб хабар қилишича, АҚШ Президенти Барак Обама АҚШ ҳарбий кучларига Афғонистонда кенгроқ ўрин бериш ҳақидагит таклифни тасдиқлабди. Таклиф кимдан келгани ҳам хабарда айтилмайди. Энди АҚШнинг ҳарбий ҳаво кучлари Толибонга қарши урушда кенгроқ иштирок этишга бошлашларини кутиш керак.

Пентагоннинг вакили бу қарор Толибоннинг ҳужумлари кучайиб бораётганига қарши жавоб эмас дебди. Унда бу қарор кимга жавоб?

Маълумки, Барак Обамага ҳокимиятга келгандан бери Афғонистондан НАТО ҳарбий қўшинларини олиб чиқиб кетиш ҳақида гапирарди ва уларнинг асосий қимини олиб чиқиб кетиб бўлганди ҳам. Бу йилнинг охиригача қолган кучларни Афғонистондан олиб кетилиши режалаштирилгани ҳам ҳаммага маълум. АҚШ раҳбарларига кўра, Толибон тор-мор қилинди, унинг қолдиқларини афғон кучларининг ўзи йўқ қилолади.

Хўш, ҳозир нима ўзгардики, АҚШдек давлат Афғонистондан ўз ҳарбий кучларини олиб кетиш ҳақидаги ўз қарорини яна бир марта ўзгартирди? Балки, ҳамма гап ИШИДнинг ўртага чиқиши ва унинг таъсирида Толибон кучайиб бораётганидадир?

Йўқ, дейди “Ҳаракат “ мухбири, ҳамма гап “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг ислом терроризмининг илдизлари ҳозир Ислом тарафидан қабул қилинган хато тушунчаларда эканлигини кўрсатиб берувчи хати Барак Обаманинг командасига етиб борганида. Ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг ўзида эканми, демак, ислом терроризмини Ислом динини ўзгартирмасдан, тўғрироғи, ислоҳот қилмасдан, йўқ қилиб бўлмайди. Аммо, Абдураҳим Пўлат урғулагандек, ҳозир мусулмонлар ўз динини ислоҳот қилиш даражасига етиб боргани йўқ, демак, ҳозирча, терроризмни фақат куч билан ушлаб туриш мумкин.

Майли, деб ўйлаган бўлса керак АҚШ Президенти, Толибонни биз, ИШИДни Россия ва Эрон куч билан ушлаб туришсин, Ислом динини ислоҳот қилишга кучи етадиган кучлар ўртага чиққунча бошқа йўлимиз йўқ.

Бошқа йўл бор. Бу йўл – Ислом динини ислоҳот қилишга Ғарбнинг ҳам аралашишидир. Ислом терроризми жаҳоннинг муаммоларидан бирига айланиб борар экан, бу жаҳоннинг бир парчаси бўлган Ғарб бу масалада ташқарида туролмайди.