13 June 2016
22:28 - Хитой раҳбарининг ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Тошкентга қиладиган сафарига давлат ташрифи мақоми берилган
Синьхуа агентлиги хабарида айтилишича, ХХР раиси Си Цзиньпин 17-22 июнь кунлари Сербия, Польша ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Хитой Ташқи ишлар вазири Лу Канг маълумот беришича, ХХР раиси Сербия президенти Томислав Николич, Польша президенти Андрей Дуда ва Ўзбекистон президенти Ислом Карим таклифларига биноан ушбу мамлакатларда бўлади.

23-24 июнь кунлари Хитой етакчиси Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 16-йиғилишида ҳам иштирок этади. Кўриниб турибдики, ҳеч қачон Ўзбекистонга расмий давлат ташрифи билан келмаган Хитой раҳбарининг ШҲТ саммити муносабати билан Тошкентга қиладиган сафарига расмий давлат ташрифи мақоми берилган.

Ҳа, Си Цзиньпиннинг на Ислом Каримга, на ўзбек халқига ҳеч қандай ҳурмати аввал ҳам бўлмаган, ҳозир ҳам йўқ.

Расм Ислом Карим ва Си Цзиньпиннинг 2015 йил 2 сентябрь куни Пекиндаги учрашувида олинган.