Кундалик хабарлар - 16 January 2017
- 22:20Ҳаромий Ислом Каримнинг ҳайкали Самарқанд марказига ўрнатилармиш
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Карим хотирасини абадийлаштириш учун Самарқанд шаҳрининг машҳур "Регистон" майдони яқинида ҳайкал ўрнатилиши маълум бўлди, деб ёзмоқда маҳаллий нашрлар. Нашрларга кўра, декабрь ойи бошида Шавкат Мирзиё Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Карим ҳайкалини яратиш учун халқаро ижодий танлов ташкиллаштириш ҳақидаги фармонни имзолаган экан. Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан мазкур танловни ўтказишга доир тақдим этилган Низомга кўра, пойтахт Тошкент...
- 20:24Россиянинг НТВ телеканали ҳомиладор ҳамюртимиз ҳақидаги аянчли лавҳаларни намойиш этди
Бу телеканал Владивосток шаҳрида тез ёрдам тарафидан туғруқхоанага олиб келинган ҳомиладор аёлни маҳаллий доялар қабул қилишдан бош тортгани ҳақидаги аянчли лавҳани намойиш этди. Лавҳада маҳаллий аҳоли вакиллари аёлни туғруқхона яқинидаги йўл четида ётган ҳолда топгани акс этган. Ерлик одамлар туғруқхона эшигини бир соатча тақиллатиб туришгани, полиция ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини ёрдамга чақиришгани ҳам айтилган. Туғруқхона ходимлари эса, аёлни Россия фуқароси бўлмагани, ўзб...
19:55Ўзбекча масхарабозлик: Шавкат Мирзиё йил якунлари бўйича ўз ҳукуматининг аъзоларидан дарғазаб
Кеча тунда Ўзбекистон ТВнинг марказий каналлари орқали Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси олиб кўрсатилди. Унда йил якунларидан кўнгли тўлмаган президент Шавкат Мирзиё аҳолининг реал даромадлари ўтган йили 11 фоизга ошгани, бюджет ташкилотлари ход...
10:23Хабарга ҳам арзимайдиган фожеа: Қирғизларни Манас аэропорти туфайли АҚШ жазоладими, ёки Оллоҳ?
3 соатча аввал Гонконгдан келаётиб Бишкек яқинидаги Манас аэропортига қўнаётган туркларнинг Boeing юк учоғи оби-ҳаво ёмонлиги туфайли ҳалокатга учраб, аэропорт яқинидаги уйларнинг устига қулаб тушди. Икки учувчи ва икки техник хизматчи ҳамда ўша уйларда бўлган 30 нафар одам ҳалок бўлган. Турли авиа ва автоҳалокатлар оддий воқеага айланган бир пайтда, Манас аэропорти ёнида бўлган фожеавий воқеа хабарга ҳам арзимасди. Аммо, бу воқеанинг бошқа бир тарафи эътиборга лойиқ. Маълумки, АҚШ Афғонистонд...
23:08Нурсултон Назарбой Бирлашган Араб Амирликларига келди, исломий бирлик ҳақида гапирди, аммо бунга эришиш йўлини билмайди
Казинформ Агенлигининг хабарларига кўра, бугун пешиндан кейин Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Дабига расмий ташриф билан келган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой бу мамлакат президенти, айни замонда Абу-Даби амирлигининг жорийдаги подшоҳининг келажакдаги вориси шайх Муҳаммад бен Заид ал Нахаян билан учрашди (расмда). Учрашувдан кейин икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Нима сабабдан Нурсултон Назарбой билан подшоҳнинг ...
- 07:37Диктаторликларда йилга ном бериш одати: Озорбайжонда 2017 йил – Ислом Бирдамлиги Йили
Йиллардан бери Ўзбекистоннинг ҳаромий диктатори Ислом Карим йилларга ном бериш билан шуғулланарди. Йилга ном беришдан мақсад – шу номдан келиб чиқувчи мавзуларга эътибор бериш ва шу йўналишда сезиларли натижаларга эришиш эканлиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, йилларга ном бериш натижасида Ўзбекистонимиз биронта ютуққа эришолмаганини ҳамма билади. Шундай бўлса ҳам, янги Президент Шавкат Мирзиё янги йилга ном беришдан ўзини тўхтатолмади ва 2017 йилни “Халқ билан мулоқот йили” деб атади...
18:32Туркияда отатуркчи ва исломчи депутатларнинг уйлари солиштирилмоқда
2 кун аввалги хабарларимиздан бирида Туркия Буюм Миллат Мажлисида Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларнинг муҳокамаси пайтида ҳокимиядаги ва мухолифатдаги партияларнинг депуталари ўртасидага баҳслар муштлашишгача бориб етгани, Президент Ражаб Эрдўғон Конституциянинг жорийдаги матнига кўра ҳеч бир партия аъзоси ва тарафдори бўлмаслиги кераклигига қарамасдан, ўша жанжалда бурни қирилган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси депутати Фотиҳ Шаҳинни уйига бориб зиёрат қилганини билдирган э...
17:50Барак Обама Россияга қарши киритилган санкциялар яна бир йилга узайтирилганини билдирди
Бу ҳақда омавий ахборот воситалари аллақачон хабар бериб бўлганлар. Аммо, айнан кеча, яъни 13 январда Барак Обама АҚШ Конгрессининг иккала палатаси раҳбарларига расман хат юбориб, Украинадаги воқеалар туфайли Россияга қарши 2014 йил 6 март куни киритилган санкциялар яна бир йилга узайтирилганини билдирди. Хатда айтилишича, Миллий Фақулодда Акт номли қонунга кўра, санкциялар муддати битишидан 90 кун аввал улар узайтирилмаса, санкциялар автоматик равишда кучини йўқотади. Қисқагина хатда Россия Қр...
15:19Диний идора: Аввал Ҳаж ва Умра зиёратини амалга оширган ўзбекистонликлар у ерга қайта боролмайди. “Ҳаракат”: Бу ҳали ҳолва!
Мамлакатда Ҳаж ва Умра сафарини адо этган шахслар бу йилдан бошлаб, у ерга энди қайта бормолмайди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Ҳаж ва Умра сафарларини ташкиллаштиришга масъул ходими Саидакмалхон Шокиров “Озодлик” радиоси мухбири билан суҳбатда ана шу янгиликни айтган. 2017 йилдан бошлаб Умра ва Ҳаж сафарига фақат илгари ушбу амалларни бажармаган фуқароларни юбориш тартиби жорий қилинган. Ҳожилар таркибида Каъбага борувчи шифокорлар, йўлбошчи...
23:11Туркия парламенти Конституциянинг Ражаб Эрдўғонга диктаторлик ваколатлари берувчи моддаларини тасдиқлади
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) ва сал кам атеист миллатчиларнинг Миллиётчи Ҳаракат Партияси (МҲП) биргаликда ҳозир парламентар давлат бўлган Туркияни президентлик давлатига айлантириш мақсадида мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш учун курашмоқдалар. Чоршанба ва пайшанба кунлари Конститциянинг 5 та моддасига киритилган унчалик муҳим бўлмаган ўзгартиришлар қабул қилинган эдилар. Уларнинг ҳаммаси 143 ёки шу атр...