16 January 2017
10:23 - Хабарга ҳам арзимайдиган фожеа: Қирғизларни Манас аэропорти туфайли АҚШ жазоладими, ёки Оллоҳ?

3 соатча аввал Гонконгдан келаётиб Бишкек яқинидаги Манас аэропортига қўнаётган туркларнинг Boeing юк учоғи оби-ҳаво ёмонлиги туфайли ҳалокатга учраб, аэропорт яқинидаги уйларнинг устига қулаб тушди. Икки учувчи ва икки техник хизматчи ҳамда ўша уйларда бўлган 30 нафар одам ҳалок бўлган.

Турли авиа ва автоҳалокатлар оддий воқеага айланган бир пайтда, Манас аэропорти ёнида бўлган фожеавий воқеа хабарга ҳам арзимасди. Аммо, бу воқеанинг бошқа бир тарафи эътиборга лойиқ.

Маълумки, АҚШ Афғонистонда террорга қарши уруш бошлагандан кейин Ўзбекистондаги Хонобод ва Қирғизистондаги Манас аэропорти АҚШ ҳарбий кучларига фойдаланиш учун берилган эди. Аммо, кейинчалик Россия ва Хитойнинг талаби билан, аввл Ўзбекистон, кейин Қирғизистон америкаликларга бу аэробазалардан фойдаланиш рухсатини бекор қилганди.

Шундай экан, қуйидаги савол туғилиши табиий: Қирғизларни бугунги авиаҳолокат билан америкаликлар жазоладиларми, ёки Оллоҳ? Биз ўзбеклар учун муҳим бўлгани, Оллоҳ ёки америкаликлар Хонобод аэропорти атрофида ҳам шунга ўхшаш авиҳалокат уюштирмайдиларми?