13 January 2017
23:11 - Туркия парламенти Конституциянинг Ражаб Эрдўғонга диктаторлик ваколатлари берувчи моддаларини тасдиқлади
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) ва сал кам атеист миллатчиларнинг Миллиётчи Ҳаракат Партияси (МҲП) биргаликда ҳозир парламентар давлат бўлган Туркияни президентлик давлатига айлантириш мақсадида мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш учун курашмоқдалар. Чоршанба ва пайшанба кунлари Конститциянинг 5 та моддасига киритилган унчалик муҳим бўлмаган ўзгартиришлар қабул қилинган эдилар. Уларнинг ҳаммаси 143 ёки шу атрофдаги овоз билан тасдиқланди. Бу АТП ва МҲПчи депутатларнинг овозидир. Қарши овозлар - тахминан 130) асосан отатуркчиларнинг Жумҳурият Халқ Партияси тарафидан берилди.

Бугун яна 5 та моддаги киритилган ўзгартиришлар тасдиқланди. Уларнинг иккитаси жуда муҳим эди. Биринчидан, Президентга партия аъзоси бўлиш ҳаққаи берилди, иккинчидан, ҳукумат бундан буён парламентга эмас, тўла Президентга бўйсунади.

Конституцияга ўзгартириш киритиш учун 550 кишилик парламент аъзоларининг 2/3 қисми овоз бериши шарт. Ҳозир эса, оддий кўпчилик овоз бермоқда. Шу сабабли, оддий кўпчиликнинг овози билан тасдиқланган моддалар бўйича умумхалқ рефрендуми ўтказилади. Туркларнинг кўпчилиги исломчиларни қўллаб-қувватламоқда, демак, Эрдўғон истаётган конституциядаги ўзгартишлар амалга ошади. Аммо, Эрдўғоннинг тушида ҳам кўрадиган орзуси - Туркияни шариат бўйича яшайдиган исломий давлатга айлантириш ва ўзи раҳбарлигида Халифаликни тиклашдир. Демак, унинг кейинги қадамлари айнан шу орзусини ҳаётга жорий қилиш йўналишида бўлади.

Эрдўғон отатуркчилик ғояларини йўқ қилолса, Туркия ҳам йўқ бўлади. Чунки, 100 йил аввал Россия, Буюбритани ва Франция раҳбарлигидаги Антанта иттифоқи Истанбул ва Измирни босиб олиб бўлган пайтда, айнан Отатурк ҳамма нарсани ўзгартириб юборган ва Туркияни мустақил давлат сифатида сақлаб қолган эди.