Кундалик хабарлар - 11 January 2017

  • 19:10Офарин, турклар: 21 асрга келиб Туркиянинг ўзида замонавий милтиқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Абдураҳим Пўлатга ҳам раҳмат!

    Бугун Туркия оммавий ахборот воситалари, жумладан, Миллиёт газетаси хабар қилишича, Машина ва Кимё Саноати номли структураси тарфидан ишлаб чиқарилган 500 дона MPT-76 маркали милтиқ Туркия армиясига топширилибди. MPT - Modern Piyade Tüfeği (ўзбекчасига – Замонавий Пиёда Милтиғи) сўзларининг қисқартирмасидир. Хабарларда айтилмаса ҳам тушуниш мумкинки, турклар бу милтиқни АҚШ ва Россияда узоқ йиллардан бери ишлатиб келинаётган ва бутун дунёга сотилаётган милтиқлар асосида яратиш мумкин...

  • 18:39Истанбулда тревога: Ўзбек аслли террорист Абдуқодир Машариповни кимдир метронинг “Боғчилар” станициясида кўрибди

    Ҳозиргина тарқатилган хабарларга кўра, кимдир Истанбулда янги йил кечаси кўнгилочар клубида 39 кишини ўлдирган ўзбек аслли террорист Абдуқодир Машариповни шаҳар метросининг “Боғчилар” станциясида кўрибди ва бу ҳақда полицияга хабар берибди. “Боғчилар” станцияси бор бўлган метро линияси ҳозир бекитилган, полиция у ерларда Абдуқодир Машариповни қидирмоқда. Қаранг, 39 кишини бемалол кўнгилочар клубига кириб ўлдирган ва шу ердан бемалол қочиб кетишга муваффақ бўлган, расмлари бутун дунёга тарқати...

  • 16:33Туркия парламентида Конституциянинг 10 дан кўп моддасига ўзгартиришлар киритиш бошланди, 2 моддага бугун киритилди. Туркия ҳалокат йўлида!

    Ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш учун кўпдан бери тайёргарлик кўраётгани ҳаммага маълум эди. Бундан мақсад – ҳозир парламентар давлат бўлган Туркияни президентлик давлатига айлантириш, аслида, президентни феълан диктатор қилиб қўйиш эди. Туркия Буюк Миллат Мажлисида узоқ давом этган жанжал каби бахслардан кейин, конституцияга киритиладиган ўзгаришларни моддама-модда тасдиқлаш кеч бошланди, бугун ҳам да...

  • 02:50Толибоннинг Қобулдаги терактида ўлганларнинг сони 38 га чиқди, ўзбеклар ҳам бундай терактларга тайёрланаверсин

    Кеча Қобулда ҳукумат ва парламент бинолари жойлашган ерда икки-ўлимчи террорист ўзларини портлатиб 20 кишини ўлдирганлари, 70 дан кўзп одам ярадор бўлганини аввал хабар қилган эдик. Террористлардан бири белидаги бомбани, иккинчиси эса, бобмали автомобилни потлатганди. Ҳозир маълум бўлишича, ўлганларнинг сони 38 га чиқибди. Табиий, Толибоннинг мақсади парламент аъзолари ва ҳукумат одамларини ўлдириш бўлган. Аммо, ўлганлар ким эканлиги ҳақида хабарлар йўқ. Тахмин қилиш қийин эмаски, яқинда Т...

  • 02:26Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ёш йигит фожиали нобуд бўлди

    Кеча эрталабки соат 7:43да Петербург метросининг "Александр Невский" метро бекатида ёш йигит рельс устига қулаб тушган. Воқеа шоҳидларига кўра, уни рельсдан кўтаришаётган вақтда тирик бўлган, кейинроқ ҳаётдан кўз юмган. Марҳум 22 яшар ўзбекистонлик мигрант эди. Полиция ҳозирча унинг шахсига аниқлик киритгани йўқ. Маълум бўлишича, мустақиллик йилларида Россиядан Ўзбекистонга қарийб 40 минг жасад келтирилган. Қиёслаш учун айтиш лозимки, Совет армияси сафларида Афғонистондаги урушда 12 минг нафар ...

  • 01:16Бечора Россиянинг Резерв Фонди 2016 йилда сал кам 4 баравар камайди, у ҳам СССР каби чўкиш йўлида

    Бу мамлакатнинг ахборот воситалари Молия вазирлигининг сайтига асосланиб, Россия Резерв Фонди 2016 йил бошидаги $49,95 миллиарддан 2017 йил 1 январигача $16,03 миллиардга тушганини хабар қилдилар. Яъни, бу Фонд 3,7 баравар камайган. Россияда нефть ва газни сотиш натижасида давлат бюджетининг даромад қисмида кўрсатилагндан кўпроқ олинган фойда Резерв Фондига қўйилади. Демак, нефтнинг дунё бозоридаги нархи юқори бўлган йиллари бу фонд ортиб борган. Сўнги йилларда Ғарбнинг санкциялари натижасида...

10 January 2017
  • 22:34Самарада 3 нафар ҳамюртимиздан айрилдик

    Россиянинг Самара вилоятидан ўтувчи “Самара-Уральск” М-32 трассасида йўловчи автобус ва енгил автомобиль тўқнашуви оқибатида автомобилда бўлган уч киши ҳалок бўлди. Аянчлиси уларнинг барчаси ўзбекистонлик мигрантлар бўлиб, тирикчилик важидан ўша ерларда юришган. Самара вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, нобуд бўлганлар 39 яшар Норбек Норбаев, 39 яшар Маркс Худойберганов ва 38 яшар Қаҳрамон Бобожоновлардир. Ҳалокатга йўлларнинг музлангани ва енгил машина ҳайдовчиси тезликни оширг...

  • 21:53Шавкат Мирзиё ўзбек шифокорларини ватанга қайтаришни амр қилди, бу коммунистча ишни ҳозир қилиб бўлмайди

    Ўзбекистон телеканаллари Президент Шавкат Мирзиёнинг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов: “....биринчидан, 3 ой ичида 50 нафар хориждаги Ўзбекистон шифокорларини олиб келасиз ва иккинчидан, ҳар бир давлат - Корея, Ҳиндистон, Россия билан ҳамкорликда Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижонда йўналишлар бўйича қўшма клиникалар очишни ташкиллаштирасиз” дегани акс этган лавҳаларни намойиш этди. Мирзиёнинг иқрорича, ихтисослашган марказлар аҳолига тўлиқ малакали хизмат кўрсатмагани туфайли...

  • 21:21Мисрнинг мамлакатимизга тайинланган янги элчи Тошкентга келди, Ўзбекистон бу мамлакатдан нималар ўрганиши мумкин?

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Миср Араб Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амани ал-Итрни қабул қилиб, элчидан ишонч ёрлиқларининг нусхасини олди. Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги Ўзбекистон-Миср ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилиб, ўзаро муносабатларнинг шартномавий...

  • 20:34Фуҳуша-2 саҳнада: у Лос-Анжелесдаги муҳим киноанжуманда кўриниш берди

    Марҳум ҳаромий Ислом Каримнинг биз тарафимиздан Фуҳуша-2 лақаби билан мукофатлантирилган кичик қизи Лола Каримова-Тилляева Лос-Анжелесда бўлиб ўтган "Олтин глобус-2017" кинофестивалининг қизил йўлакчасида машҳур жаҳон киноактёрлар билан қаторида намоён бўлибди ва Tom Ford деб номланган либос билан ўзига оро бериб, Голливуднинг кўплаб машҳур юлдузлари каби расмга тушибди. Сайтларнинг ёзишича, "Олтин глобус" киномукофотининг 74-тақдимот маросими 8 январдан 9 январга ўтар кечаси бўлиб ўтган. Мазку...

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону