16 January 2017
20:24 - Россиянинг НТВ телеканали ҳомиладор ҳамюртимиз ҳақидаги аянчли лавҳаларни намойиш этди
Бу телеканал Владивосток шаҳрида тез ёрдам тарафидан туғруқхоанага олиб келинган ҳомиладор аёлни маҳаллий доялар қабул қилишдан бош тортгани ҳақидаги аянчли лавҳани намойиш этди. Лавҳада маҳаллий аҳоли вакиллари аёлни туғруқхона яқинидаги йўл четида ётган ҳолда топгани акс этган.

Ерлик одамлар туғруқхона эшигини бир соатча тақиллатиб туришгани, полиция ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларини ёрдамга чақиришгани ҳам айтилган. Туғруқхона ходимлари эса, аёлни Россия фуқароси бўлмагани, ўзбекистонлик бўлган аёлнинг на тиббий суғуртаси, ва на пули йўқлиги учун қабул қилмабдилар.

Полициянинг аралашуви билан ўзбекистонлик аёл туғруқхонага кириб, кўзи ёриган. Россия Тергов Қўмитаси туғруқхона маъмуриятининг аёлга муносабати юзасидан текширув бошлаган.